3:02

Ҳаёт каломи

MP3

Ассалому алайкум меҳрибон ва оқила оналар. Кишининг қандай инсон эканини унинг сўзларидан билиб олиш мумкин. Маданиятли ва дили гўзал инсон ҳеч қандай ёмон ва адабсиз сўзларни ишлатмайди. Бугунги суҳбатимиз давомида, ҳам ўзимиз ва ҳам фарзандларимиз учун ҳаёт каломини сўзлашни ўрганамиз. Бир куни дугонам ўғли охирги пайтларда дунёвий болалар зўр хисоблайдиган, бемаза ва ахлоқсиз сўзларни ишлатаётганини сезиб қолибди. «Қандай беадаб сўзлар, нега бундай сўзларни ишлатаяпсан?» «Бизнинг мактабимизда ҳамма шундай дейди», — деб жавоб берибди ўғли. Шундан сўнг дугонам ҳам ўғлига қараб бир нечта ҳақоратли сўзларни ишлатибди. Буни эшитган ўғилнинг кўзи косасидан чиқиб кетай дебди. «Ойи, нима деяпсиз ўзи?» «Ахир бошқа аёллар ҳам шундай сўзларни ишлатишади-ку», — дебди дугонам.

Табиийки, онасидан бундай ахлоқсиз ва ёқимсиз сўзларни эшитиш ўғлига жуда ёмон эшитилган. Мана шундан сўнг ўғли уйда ҳам кўчада ҳам ёмон сўзларни ишлатмайдиган бўлибди. Бу билан сиз ҳам оилангизда мана шундай йўл тутинг демоқчи эмасмиз. Лекин фарзандингизга унинг оғзидан чиқаётган ёмон сўзлар, бошқаларга жуда ҳам ёмон ва жирканчли эшитилишини тушунтиришингиз керак. Айниқса, Худованднинг оиласига тегишли бўлган имонли фарзанд ҳеч қачон Худога ёқмайдиган ўлим сўзларини ишлатмаслиги керак. Бизнинг тилимиз ҳам фарзандларимиз тили ҳам фақат ҳаёт сўзларини айтиши лозим. Агар оилада ота-она, айниқса она фарзандларига ҳаёт сўзларидан сўзласа, дили Худованднинг ҳақиқати ҳақида нимани ҳис қилса, тили ҳам ўшани гапириши ва тез-тез Раббийни улуғлаши керак.

Ҳар сафар гапираётганимизда бизнинг ҳам фарзандларимизнинг ҳам олдида икки йўл туради. Ë биз сўзларимиз билан Муқаддас руҳни ҳафа қиламиз ёки уни шарафлаймиз. Ҳар иккала ҳолда ҳам Худованд барибир бизни севишда давом этади. Аммо биринчи ҳолатда биз уни дуо қиламиз, иккинчи ҳолатда эса Унинг биздан ихлоси қайтади… Биз атрофимиздаги дунёни ўзимиз яратамиз. Бизнинг сўзларимиз буюк кучга эга, демакки, улар ё ҳаёт, ё ўлимни олиб келади. Муқаддас Китоб бизни шундай огоҳлантиради-ки, баъзи бир сўзлар бизнинг ҳаётимизга жуда катта муаммолар ва кўнгилсизликлар олиб келади, бошқалари эса бизни улардан ҳимоя қилади. Сўзлар ҳатто бизнинг ҳаётимизни қутқариши мумкин.

Муқаддас Ëзув огоҳлантиради: «Тилини тийган жонини асрайди, тилига эрк берган эса ҳалокатга учрайди» (Ҳик 13:3). Ҳар куни тонгдан биз оналар Худодан ўзимизнинг оғзимизни ҳам фарзандларимизнинг оғзини ҳам ҳимоя қилишини сўрашимиз керак. Бизлар «Менинг ҳеч нимам яхши эмас», «Бу кунимдан ўлганим яхшироқ», «Ҳаёт даҳшатли» каби Худога ёқмайдиган ва ўз-ўзимизга лаънат олиб келиш билан бирга, фарзандларимизга ёмон намуна кўрсатадиган сўзларни айтмаслигимиз керак. Чунки қуш уясида кўрганини қилади. У сиздан қандай сўзларни эшитса, ўзи ҳам худди шу сўзларни қўллайди. Сиз унга ҳаётни қандай тасвирласангиз, у ҳаётни шундай қабул қилади. Фарзандлар тарбиясида бирор бир маслаҳтга муҳтож бўлсангиз, дарҳол бизнинг www. najot.com сайтимизга ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top