3:10

Чурра ва тутқаноқ

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Азизлар, бугун сизлар билан чурра ёки халқимизда грижа деб ном олган соғлиқ муаммоси ва кўпинча дуч келинадиган тутқаноқ касаллиги ҳақида сўз юритамиз. Чурра — бу қорин девори мускулларининг бўшашиб ёки заифлашиб қолиши натижасида, уларни орасида пича очиқ жой ёки тирқиш пайдо бўлиб, ичак қовузлоғининг ташқарисига чиқиб қолишидир, бунда тери остида дўнгча пайдо бўлади. Чурра, одатда, жуда оғир бирор нарсани кўтаришдан ёки бола туғаётгандек кучанишдан келиб чиқади. Баъзи болалар чурра билан туғиладилар

Эркак кишиларда чурра, кўпинча, човда бўлади. Лимфа тугунларининг шишиши ҳам бўлиши мумкин. Чурра бўлганда одам: Оғир нарсаларни кўтаришдан ўзини тийсин. Чуррани ушлаб турувчи чурра бандажини боғлаб юрсин. Агар чурра бирдан катталашиб кетса ёки оғрий бошласа, оёқларни бошдан баландроқ қилиб ётинг-да шишчани аста босиб жойига қайта киргизишга ҳаракат қилинг. Агар у қайта жойига

кирмаса, тиббий ёрдамга мурожаат қилинг. Агар чурра жуда оғриса ва қайт қилдирса, касал бўшана олмаса, бу жуда хавфли бўлиши мумкин. Операция қилиш керак бўлади. Тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинг. Шифокор келгунга қадар уни аппендицит сингари даволанг.

Талваса ёки тутқаноқ деб биз бирор одам бирданига ҳушини йўқотиб, ғалати, силкинадиган ҳаракатлар қилишига айтамиз. Тутқаноқ миядаги муаммолардан келиб чиқади. Болаларда унинг сабаби юқори ҳарорат ва оғир сувсизланиш бўлиши

мумкин. Тутқаноқ жуда касал одамларда менингит, безгак ёки заҳарланишдан бошланиши мумкин. Тез-тез тутқаноқ тутиб турадиган одамнинг эпилепсияси бўлиши мумкин. Тутқаноқ сабабини топишга ҳаракат қилинг ва иложи бўлса уни даволанг. Агар боланинг иситмаси баланд бўлса, уни илиқ сув ва парацетамол ёки аспирин ёрдамида пасайтиринг.

Агар бола сувсизланган бўлса, унга Сувни Тикловчи Ичимликдан секин аста клизма яъни, ҳуқна қилинг. Тиббий ёрдамга бирортасини жўнатинг. Тутқаноқ бўлаётган даврда оғиз орқали ҳеч нарса берманг. Агар менингит белгилари бўлса дарров даволашни бошланг ва тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.

Агар безгаги бор деб шубҳалансангиз, безгак дори уколини қилинг.

Қуёнчиқ сиртдан соғломдек кўринган одамларда тутиб қоладиган талвасалар, яъни тутқаноқлардир. Тутқаноқ бир неча соатда, кунлар, ҳафталар ва ойларда бир тутиши мумкин. Баъзи одамларда бу ҳушни йўқотиш ва ажиб ҳаракатлар қилиш билан ифодаланади. Кўпинча кўз соққаси орқага кетган бўлади. Тутқаноқнинг оддий

ҳолларида одам тўсатдан маълум бир дақиқага „ўзини йўқотиши”, ғалати ҳаракатлар қилиши ёки ўзини ғайритабиий тутиши мумкин. Тутқаноқ баъзи оилаларда авлоддан авлодга ўтадиган бўлади. Туғилаётганда миянинг шикастланиши, чақалоқликдаги юқори ҳарорат ёки мияда лентасимон қурт борлигидан бўлиши ҳам мумкин. Эпилепсия инфекцион касаллик эмас, шунинг учун у „юқумли” эмас. У кўпинча умр бўйи давом этади. Аммо баъзи чақалоқлар ундан тузалиб кетадилар. Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top