2:42

Сил касаллиги

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Бугун сизлар билан жуда хавфли бўлган сил касаллига ҳақида сўз юритамиз. Ўпка сили сурункали, яъни узоқ давом этадиган, юқумли касаллик бўлиб, ҳар бир киши у билан касалланиши мумкин. Лекин бу касаллик кўпинча 15 ёшдан 35 ёшгача бўлган, айниқса СПИД билан оғриётган ёки қувватсиз, овқатга йўлчимаган ёки сили бор одам билан яшайдиган одамларда кўпроқ учрайди. Сил, даво қилинса йўқ бўлиб кетадиган касаллик. Лекин ҳар йили минглаб одамлар шу касалликдан бевақт беҳуда ўлиб кетяптилар. Силнинг олдини олиш ҳамда давони эрта бошлаш жуда муҳимдир. Шунинг учун, сиз силнинг белгиларини билишингиз ва улардан огоҳ бўлиб туришингиз зарур. Кўп учрайдиган сил белгилари қуйидагилардан иборат бўлади.

Сурункали йўтал, кўпинча у уйқудан турганингиздан сўнг зўраяди. Пешиндан кейин бироз ҳарорат кўтарилади ва одам кечаси терлайди. Кўкраги ёки белининг тепароғида оғриқ бўлиши мумкин. Одам озиб, қувватсизланиб боради. Оғир ёки ўтиб кетган ҳолларда одам йўталиб, қон туфлайди, одатда бироз лекин баъзи ҳолларда кўп қон туфлайди. Терининг ранги ўзгариб мумдай бўлиб қолади. Қорамағиз одамнинг териси, айниқса, юзлари оқаради. Овози мунтазам хириллайди.

Ёш болаларда, йўтал кеч пайдо бўлиши мумкин. Қуйидагиларга диққат эътиборингизни қаратишингиз керак бўлади. Бир маромда озиб бориши.

Тез-тез ҳарорат кўтарилиши. Тери рангининг оқариши. Бўйин лимфа тугунларининг шишиб қолиши — ёки қорин шишиши.

Сил кўпинча фақат ўпкада бўлади. Лекин у ҳар қандай бошқа тана аъзоларида ҳам бўлиши мумкин. Ёш болаларда сил менингитга сабаб бўлиши мумкин. Агар сизда сил борлигини тахмин қилсангиз нима қилиш керак? Силнинг биринчи белгиларидаёқ сизда сил бор ёки йўқлигини аниқлаш учун терингизни, йўталганингизда чиқадиган нарсаларни анализ қила оладиган, рентгенда ўпкани текшириб кўра оладиган тиббий марказга боринг.

Кўп давлатлар ушбу хасталик учун дориларни бепул берадилар. Энг яқин тиббий марказдан маълумот сўранг. Тананинг бошқа қисмидаги сил ҳам ўпка силига ўхшашдир. Бу эса бўйин безлари сили, қорин сили, тери сили ва бўғимлар

сили кабиларни ўз ичига олади. Умуртқа сили билан оғир касал бўлган болани фалаждан сақлаш учун операция қилиш керак бўлиши ҳам мумкин.

Сил жуда юқумлидир. Сил касали бор одам билан бирга яшовчи одамлар

айниқса болаларда силни юқтириш хавфи жуда катта. Агар уйда бирор киши сил билан оғриган бўлса, унда иложи бўлса, бутун оилани силга қарши текширинг

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top