3:02

Рахит ва унинг асорати

MP3

Ассалому алайкум оналар. Бугун суҳбатимиз давомида ёш болали аёллар дуч келиши мумкин бўлган муаммолардан бири ҳақида суҳбатлашамиз. Янги чақалоқ дунёга келиши шубҳасиз ҳаммани қувончга тўлдиради. Аммо болакай кундан-кун ўсиб-улғайгани сари, илк муаммо – рахит муаммоси оналарни ҳавотирга солади. Рахит бу – витамин д7 етишмовчилиги натижасида келиб чиқадиган, асосан болаларда учрайдиган суяк касаллигидир. Хўш бунинг келиб чиқишига сабаб нима? Қизларни жуда ёш, эрта турмушга бериш касалликни келтириб чиқарувчи асосий сабаблардан бири ҳисобланади. Чунки қизларнинг организми 19020 ёшгача тўлиқ шаклланади.

Иккинчи сабаб – ҳомиладор аёлнинг тез-тез тумов бўлиши, шамоллаши, токсиконинг оғир ўтиши, ҳомиладорлик вақтида яхши овқатланмаслик, витамин ва минералларнинг етарли даражада бўлмаслиги, тоза ҳавода кам сайр қилиш, кам ҳаракатда бўлиш, тўйиб ухламаслик, жароҳатлар олиш, гўшт, сут маҳсулотларини етарли даражада истеъмол қилмасликдир. Учинчи сабаб – бола туғилгандан кейин бешикда узоқ ётиши, етарли, тўғри овқатланмаслиги, она сутини истеъмол қилмаслиги, тоза ҳавода, қуёш нурларида кам сайр қилдириш, сув ванналари ва умуман кам чўмилтириш ва ҳоказолар. Кўриб турибсизки, сабаблари жуда кўп, лекин уларни ўз вақтида бартараф этиш мумкин. Рахит бошланганини қандай билса бўлади? Бола кўп йиғлайди, безовта бўлади, уйқусида чўчийди, бошини орқага ташлаб, йиғлашга тушади.

Пешонаси дўнглашиб, олтинга чиқа бошлайди, орқа сочи тўкилади, ёстиққа ётганда бошини сарак-сарак қилиб ишқалай бошлайди. Агар буларга эътибор берилмаса аста қорни шишади, сўнг оёқлари қийшая бошлайди. Бошидаги катта чуқурча катта ва юмшоқ бўлади. Мана, кўрдингизми, бу ўзгаришларни сезиш ҳеч ҳам қийин эмас, ҳатто ёш оналар ҳам дарров сезишлари мумкин. Юқорида айтилган ўзгаришлардан бирортасини сезсангиз, дарҳол болалар шифокорига мурожаат қилинг. Баъзиса бувиларимизу қайноналаримиз «биз 8-9та болани 3 ёшгача катта қилганмиз, ҳеч нарса қилмайди, кинна солдириб, бир ўқитиб чиқинг», ёки «сочи тўкилса, ҳасиб солиб юборасиз тузалади қолади» дейишади. Тўғри, бир вақтлар экология қандай эди?

Орол қуримаган, ҳаво тоза эди, витамин ва минераллар етарли даражада эди, барча аёллар тоза ҳаводан нафас олар ҳамда тупроқда кўп юришарди. Болалар ҳам очиқ ҳавода катта бўлишар эди. Тиббиёт яхши ривожланмаганди. Унинг давоси шундай – очиқ ҳавода кўпроқ сайр қилиш, тузли, хвойли ванналарни кунига 10 дақиқадан амалга оширинг. Бундай ванналар бир ой давом эттирилади. Бешикдан умуман воз кечишга тўғри келади ёки ярим соат эрталаб, ярим соат кечқурун беласа бўлади. Чунки бола асосан яйратиб қўйилиши керак. Иложи борича болани кўпроқ чиниқтириш, силаш ва албатта гимнастика қилдириш керак. Бу касалликнинг вақтида олди олинмаса, боланинг оёғи қийшаяди, кўп йиқилиш ҳоллари, тишларнинг чиқиши қийинлашиши, умуртқа қийшайиши, кўкрак қафаснинг чиқиб ёки кириб кетиши ҳоллари кузатилиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун юқорида берган тавсияларимизга амал қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top