3:08

Оилани режалаштириш

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Ҳар бир жамиятда оиланинг қанча ва қачон болали бўлишини назорат қилиб бориш фойдадан ҳоли эмас. Аёл киши устма-уст ҳомиладор бўлиб, вақт оралиғида бола кетидан бола кўраверса кўпинча қувватсизланиб кетади. Унинг болалари нобуд бўлишга мойил бўлади. Шунингдек, ҳомиладорликдан сўнг, туғиш даврида ўлим хавфи кучаяди, шу туфайли она бошқа болаларини етим қолдириши мумкин, шунинг учун кўп оилалар болалар орасидаги фарқ икки-уч йил ёки ундан ортиқ бўлишига интилмоқдалар.

Оилада болалар кўп бўлса, уларни боқиш учун етарли ери ёки бошқа зарур шароитлар бўлмаслиги мумкин. Болаларнинг оч қолиши кузатилади. Баъзи бир қашшоқ мамлакатларда шундай ҳол юз бермоқда. Ота-оналарнинг оила катта-

кичиклигини чегаралашни хоҳлашларининг турлича сабаблари бор. Баъзи ёш ота-

оналар ишлаб болаларини яхши таъминлаш учун етарли пул топгунларига қадар, бола кўрмасликни режалаштирадилар. Баъзи ота-оналар оз бола етарли дея, бошқа бола кўрмасликка қарор қиладилар. Бошқалари эса, болалари орасидаги давр катта

бўлишини хоҳлайдилар, бунда она ва бола соғломроқ бўлади.

Айрим каттароқ ёшдаги ота-оналар яна бола кўриш учун ўзларини энди қариб қолган деб ҳисоблайдилар. Эр-хотин қачон болали бўлиш ёки бўлмасликка қарор

қилганларида, аёл ҳомиладан сақланиш учун ўзи хоҳлаган услубларнинг бирини танлаши мумкин. Ҳўш, ҳомиладорликдан сақланиш усуллари яхши ва хавфсизми?

Дунёнинг баъзи жойларида бола кўришни назорат қилишнинг яхши ва хавфсиз усуллари тўғрисида турли муҳокамалар бўлиб ўтган. Баъзи динлар қўшилишдан сақланишдан ташқари, ҳомиладорликдан сақланишнинг ҳар қандай усулига қарши чиққанлар, лекин оилани режалаштиришда одамларнинг осон ва ишончли усулларни тадбиқ қилишлари оилалар ва жамиятнинг соғлиғи ва бахт-саодати учун қанчалик зарурлигини кўпчилик дин намояндалари ҳам тушунмоқдалар.

Шунингдек, кўпгина жойларда, ҳомиладор бўлиб қолган, аммо болали бўлишни хоҳламаган аёллар аборт қилдирадилар. Абортга ҳомиладорликдан сақловчи усул сифатида қараманг ва унга амал қилманг. У кўп қон кетиши ёки инфекцияларга сабаб бўлиши мумкин. Тез-тез аборт қилдириш кейинчалик ҳомиладор бўлишни қийинлаштиради. Аборт шунингдек, маънавий ва ахлоқий масала ҳамдир. Ҳайз бир ойга кечиккандан бошлаб аёл вужудида кичик бир юракча ура бошлайди. Аборт қилдирган аёллар ўзини кейинчалик айбдор деб ҳис қиладилар ва айбини ювиш мақсадида яна ҳомиладор бўладилар, лекин аборт таъқиқланган жойларда

эса, аёллар қонунга хилоф ва махфий равишда одатда ифлос жойларда ва малакасиз одамларга бориб, боласини ўлдирадилар. Минглаб аёллар бундай абортдан сўнг ҳаётдан кўз юмадилар. Агар аёллар ҳомиладорликдан сақланиш усулларини билиб, уларни оқилона ишлатиш имкониятига эга бўлсалар, кўплаб қонуний ва ноқонуний абортларнинг олдини олган бўлардик. Қанча азоб-уқубат ва ўлимларнинг ҳам олди олинарди. Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top