Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар, лекин ҳар доим ибодатда ва илтижода бўлиб, ҳар бир тилагингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар. Шунда инсон хаёлига сиғмайдиган, Худо берган тинчлик сизнинг кўнглингиз ва фикр-хаёлингизни хотиржам қилади (Флп. 4:6-7).
Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз. Хаворий Павлуснинг Филиппиликларга йўллаган мактубида ибодатни ўрганиш учун ажойиб қўлланмани кўрсак бўлади. Павлус бу оятларда ибодатни уч принципга бўлган: Биринчиси, ҳеч нарсадан ташвиш қилманг. Ҳеч нарса ҳақида ғам чекманг. Масиҳий биродарлар, бу ерда нима айтилятганини эшитяпсизми? Ҳеч нарсадан ташвиш қилманг! Ҳозирда Масиҳий ҳаётда бу долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Айнан ташвиш деб, Масиҳийлар кўпинча имонсизлар учун ечилмас масала бўлиб қолишининг асосий сабабидир. Ва бунинг тескариси ҳам, бу масала бўйича, Масиҳийлар имонсизларга яҳши гувоҳлик қилишлари мумкин. Бу эса сизнинг ташвиш қилиш ё қилмаслигингизга боғлиқ, ё бири ё бошқаси.
Калом дойим Масиҳийларга ташвиш қилмасликни ўқитади. Бу эса, ҳеч бир нарса ҳақида ўйламаслик ёки иштирок этмаслик керак дегани эмас. Лекин биз серзарда, ташвишли ва безовта бўлмаслигимиз керак. Шунга қарамай, булар кўпинча ҳаётимиз ўрнига айланиб қолади. Бир одам, ”Мен ташвишларга шунчалик кўмилиб кетганманки, бордию бу ҳафта мен билан бирон нарса содир бўлса, унда бу ҳақда икки ҳафта олдин ташвиш қилишни бошлаган бўлар эдим!” деган эди. Базан, иродамиз ёрдамида баъзи ташвишлардан қутулишга ҳаракат қиламиз. Лекин Калом бизга ”Ҳеч нарсадан ташвиш қилманг” демоқда. Бу эса фақат Худонинг қурол-аслаҳасини кийиб олгандагина амалга ошади. Бошқа нарсаларга асосланиб буни амалга оширишни ҳатто ҳаракат ҳам, қилманг. Ташвиш қўрқувдан келади, ва қўрқувни йўқ қиладиган ягона нарса бу ҳақиқатдир. Шунинг учун, Худонинг қурол-аслаҳасини кийиб олиш, ҳақиқатни борлигича кўриш деганидир. Айнан борлигича, яъни, дунё бизга намойиш қилиб кўрсатадиган алдовлар эмас. Шунинг учун сиз ҳеч нарсадан ташвиш қилмаслигингиз керак.
Кейинги принцип эса нимадан иборат? Ҳамма нарса учун ибодат қилинг. Ҳамма нарса учун! Кимдир, “Худо катта нарсаларга қизиққанидек, майда-чуда нарсаларга ҳам, қизиқадими?” деган савол бериши мумкин. Худо учун бирон бир катта нарса борми? Худо учун ҳамма нарса кичкина ва майдадир. Албатта, Худо уларга ҳам, аҳамият беради, бу ҳақда Унинг Ўзи айтган! Бошларимиздаги сочларнинг ҳар бири Худо томонидан саналгандир. Исо Масиҳ ҳар томонлама Худонинг ҳаётимиздаги барча нарсага қизиқиши ва ғам чекиши ҳақида ўргатиб келган, Худо ҳаётимизнинг ҳар бир дақиқасига ва ҳар нарсасига қизиқади. Шунинг учун ҳамма нарса учун ибодат қилинг. Мулоҳаза қилинг, Унга ҳаммасини айтиб беринг.
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.