3:20

Менинг ҳузуримга келинг, Мен сизга ором бераман

MP3

“Шу гаплардан кейин Исо кўзларини осмонга тикиб, деди: «Эй Ота! Вақт-соати келди. Ўғлинг Сени улуғлаши учун Сен ҳам Ўз Ўғлингни улуғлагин. Сен Унга бутун башарият устидан ҳокимликни бердинг; Сен Унга берган одамларнинг ҳаммасига У абадий ҳаёт ато қилади. Абадий ҳаёт эса Сени – танҳо Ҳақ Худони ҳамда Сен юборган Исо Масиҳни таниб-билишдан иборатдир. Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Нима учун Худо хазрати Исога бутун башарият устидан хокимликни берди? Чунки, хазрати Исо доим одамларни Худонинг олдига олиб келиши керак эди. Айнан, Худонинг Ўзи танлаган одамлар нажот топиши учун. Хазрати Исонинг ерда қилган хизмати, Унинг қудратли ва илоҳий табиатга эга эканидан далолат беради.

Унинг хизматининг мақсади маълум эди, хар бир инсон нажот топиши, Худонинг севгисидан бахраманд бўлиши эди. Айнан, Худо ўғлининг олдига олиб келган одамларни Раббимиз Исо нажотга олиб келади. Хазрати Исо шу қадар катта хокимиятга эгаки, Худонинг олдиган У хар хил вазиятдаги, хар хил аҳволдаги, ҳар хил ичги дунёга эга одамларни нажотга олиб келиши мумкин. Чиндан ҳам, Раббимиз бизнинг юрагимизга қарайди. Бизнинг айтган гапларимиз, қилган савоб ишларимиз ёки олиб борган хизматларимиз Унга қизиқ эмас. Айнан юрагимиз ва қалбимиз энг юқори ўринни эгаллайди. Юрагимиз хар хил бўлиши мумкин. Кимдир Худонинг олдига тоза юрак билан келади, кимдир эса нопок юрак билан келиши мумкин. Нима бўлмасин, Худо сизни қабул қилишга, сизни Ўз бағрига босишга хамиша тайёр. Раббимиз Исо айтганидек, “Соғ эмас, бетоб табибга мухтождир”.

Худо сизни қандай бўлишингиздан қатъий назар қабул қилади. Сизнинг қанча гуноҳларингиз кам ёки кўп бўлмасин, У доим сизни кутади. Хазрати Исо, Унга мурожаат қилган одамга доим керакли жавобни беради. Сизни нималар қийнайди? Имонсизликми? Қўрқувми? Хафагарчиликми? Безовталикми? Сизда қандай муаммо бўлмасин, Раббимизда уларнинг ечими аллақачон тайёрдир. Тортинманг ва хеч нарсдан қўрқманг, чунки, Раббимиз Исо ўлим устидан ғалаб қозонган, У Худо юборган нажот қўзисидир. “Ўша вақтда Исо сўзини давом эттириб деди: «Эй Ота, еру кўк Ҳукмрони! Сен бу ишларни доною оқиллардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун Сенга ҳамду санолар айтаман. Ҳа Ота, Сенинг эзгу хоҳишинг шундай эди. Отам Менга ҳамма нарсани топширган. Отадан бошқа ҳеч ким Ўғилни билмас.

Ўғилдан бошқа ҳамда Ўғил билим беришни истагандан бошқа ҳеч ким Отани билмас. Эй оғир юк остида қийналиб, ҳориб-толган ҳаммаларингиз! Менинг ҳузуримга келинг, Мен сизга ором бераман. Менинг бўйинтуруғимга ўзингизни қўшинг ва Мендан ўрганинглар. Чунки Мен беозор ва соддадилман. Шундай қилиб, жонларингиз таскин топар. Чунки Мен солган бўйинтуруқ юмшоқ, Мен берган юк енгилдир» (Матто 11) демоқда Раббимиз. Унга мурожаат қилинг, Унинг эшигини тақиллатинг ва У албатта очади. Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top