2:55

Нималар учун ибодат қилсак бўлади

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.

Бу можарода, унинг шубҳалари, қўрқувлари, саросималари, чувалашиши ва дадилсизликка тўла руҳий жангимизда ёлғиз эмасмиз. Аксинча, атрофимизда биздан ҳам, кучсизлар, Исодаги ҳаётда ёшроқлар ва шу йўсин, биздан ҳам, кучлироқлар бор, биз ҳаммамиз биргаликда бу жангда иштирок этиб келяпмиз. Биз бошқаларнинг ўрнига Худонинг руҳий қурол-аслаҳасини кия олмаймиз, лекин бошқалар учун ибодат қила оламиз. Жангга жалб этилиб, айни вақтда кучи етмаятган биродаримизга куч ато этилиши мақсадида у учун ибодат қилсак бўлади. Ёки Худонинг руҳий аслаҳалирини етарлича киймаган бўлса, ёки қурол-аслаҳа билан тўғри фойдаланишни ҳали ўрганмаган бўлса уни қўллаб-қувватлаш мақсадида у учун ибодат қилсак бўлади. Бошқаларнинг муаммолари ҳақида билиб, улар учун ибодат қилиб туришимиз керак.

Келган ҳавф-ҳатар ҳақида уларни огоҳлантириб, уларга Худонинг қурол-аслаҳаларини тушунишга ёрдам беришимиз керак, ва шу йўсин, маълум синовлар келганида улар ўзига ҳос ёрдам олишсин. Павлуснинг қуйидаги оятда буни ўзи учун сўрашига аҳамият беринг: “Мен учун ҳам, ибодат қилинглар. Мен оғзимни ҳар очганимда, зарур бўлган сўз менга берилсин, Инжил сирини қўрқмасдан баён эта олайин”. Бу қудратли Ҳаворий ҳам, ибодатга муҳтож бўлган. У шундай айтяпти, “Худо менга жасурлик бериши учун ибодат қилинглар. Шу жасурлик билан, одамлардан қўрқмай Худо ҳақиқатини айтай, ҳеч қандай қўрқув мени четга оғдира олмаслиги учун ибодат қилинг” демоқда.

Павлуснинг шунга ўҳшаш ибодат эҳтиёжини Ҳаворийнинг Римликларга йўллаган мактубининг 15чи бобининг оҳирги оятларида кўриш мумкин (Римликларга 15:30-33). Бу оятларда, Павлус учта аниқ нарса учун Масиҳийлардан ибодат қилишни сўрайди. Улар қуйидагича. Қуддусда бўлган пайтида куч ва ҳавфсизлик сўраши. У ердаги Масиҳийлар билан гаплашганда Руҳга муҳтожлиги ва Румга бўлган сафари учун ибодат эҳтиёжи. Учта аниқ эҳтиёж. Каломда эса бу учта эҳтиёжнинг барчаси, худди Павлус сўраганидек амалга ошганини кўрамиз.

Мен Павлуснинг қилган ибодатларини ўқиб чиқдим, ва унинг кўп нарса учун ибодат қилганини кўрдим. Лекин яна такроран бир илтижо ёки сўраш такроран ва такроран келиб чиқяпти, у ҳам, бўлса, Павлуснинг бошқа Масиҳийлар учун, уларнинг Руҳий тушунишлари ёритилиши учун қилган ибодатларидир. У, улар учун ибодат қилиб, онг кўзларидаги пардани тушиши ва очилиши учун сўрайди. Ҳаворийнинг ибодатларидаги қайтарилишлар, ҳаёт мағзини ақлан тушуниш муҳимлигини, нима ҳақиқат ва нима ёлғон, нима ҳақиқий ва нима қалбаки эканини билишнинг муҳим эканини кўрсатади. Ундан ташқари, шайтоннинг ҳокимияти, одамларни кўр қилиши ва хаёлдан четлатиши ёки бирон бир нарсани ҳақиқийлигидан бошқа тарзда намойиш этишга шайтон қодир эканини кўрсатади.

Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top