3:08

Ошхонада

MP3

Ассалому алайкум қадрдон қўли ширин бекажонлар. Аёл киши пишир-куйдирга жуда уста бўлиши керак. Эрининг кўнглига йўл топиши, уни хурсанд қилиши ва фарзандларига мазали таомлар пишириши учун аёл жуда кўп нарсаларни билиши лозим. Шуни назарда тутган ҳолда бугунги суҳбатимизга кўпчилик учун севимли бўлган ва айниқса болажонлар учун кони фойда бўлган творогни меҳмонга чақирдик. Бугун бу фойдали егулик ҳақида билмаганларингизни билиб оласиз. Творог қадим-қадимдан машҳур. Эҳтимол, биринчи творог тасодифан ачиб қолган сутдан олингандир, лекин кейинчалик одамлар уни махсус тайёрлай бошлашган. Қадимги славянларнинг севимли маҳсулоти бўлган творог бугун ҳам ўз қадрини йўқотмаган.

Творог ҳаммага бирдек фойдали. Уни чақалоқнинг таомномасига ҳам қўшишади. Творогнинг фойдали ҳусусиятлари унинг ўзига ҳослигида. У оқсил, калсий, фосфор, А витамини, В гуруҳи витаминларига бой. Творогдаги казеин оқсили умумий маҳсулотнинг 14-18 фоизини ташкил қилади. Казеин таркибида лизин, метионин ва триптофан кислотаси бўлиб, организмга яхши сингади. Энг фойдали ва мазалиси уй шароитида тайёрланган творогдир. Уни ўзингиз ҳам тайёрлашингиз мумкин. Бунинг учун икки литр сут, тоза дока, бири иккинчисига сиғадиган иккита кастрюлка керак. Сутни кастрюлкага солиб, қопқоғини ёпинг ва ачиши учун иссиқ жойга қўйинг. Бунга бир кун керак бўлади. Таъм бериш жараётнини тезлаштириш учун сутга 2-3 ошқошиқ ёғсиз сметана қўшишингиз мумкин.

Ачиган сут солинган кострюлкани бошқа, кенгроғига жойлаштириб, деворлари орасига сув қуйинг. Паст оловга қўйинг. Қайнаган сари ачиган сут кастрюлка деворларидан ажралиб, сарғиш суюқлик пайдо бўлади. Шу пайтда кастрюлкани чиқариб, совутиш лозим. Элак ичига тоза докани солиб, ошқошиқда эҳтиёт бўлиб қуюқ масса ҳолига келагн сутни солиш лозим. Дока четларини тугун қилиб боғлаб, зардоби бемалол чиқиб кетиши учун осиб қўйиш керак. Творог докада қолади. Қаттиқ творог ҳосил бўлиши учун творогли дока устига тахтакач ва унинг устидан оғирроқ бирон нарса бостириб қўйиш лозим. Творогни яна ҳам тезроқ тайёрлашнинг бошқа бир усули ҳам бор. Хлорли калсий ёрдамида творог тез тайёр бўлади.

100г творог олиш учун 600мгр сут ва 6 мл 20 фоизли хлорли калсий эритмасини совуқ сутга қўшинг. Аралаштиринг, газга қўйинг ва қайнаш ҳолатига олиб боринг. Кейин тез оловдан олиб, хона ҳарорати даражасида совитинг. Олинган массани дока билан ўралган элакка солиб, сиқинг. Қатиқ ёки кефирдан мазаси жудаям ёқимли творог тайёрлаш мумкин. Бунинг учун бир стакан сутни қайнатиб, бир стакан қатиққа аралаштириш ва ярим соат давомида дамлаб қўйиш керак. Сўнг элакдан ўтказиб, сиқиб олиш зарур. Кефирдан творог тайёрлаш ундан ҳам осон. Бир стакан кефирни ҳажми икки баравар катта идишга солиб, 1-2 дақиқага микротўлқинли печга қўйиш керак. Тепасида творог ажралиб, пастида зардоби қолади. Шундан сўнг маҳсулотни тиндириб, совитиш керак. Мана сизга творог тайёрлашнинг бир неча хил усуллари.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top