2:20

Пул топиш усуллари 1 қисм

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Кўпчиликнинг ўй-хаёли — катта пул ва мол-дунё топиш, бойлигини кўпайтириш, тўкин ва фаровон ҳаёт кечириш. Тили эндигина чиққан болалар ҳам «улғайсам катта бой бўламан, машина оламан» деган орзулар билан яшайди. Бу табиий ҳол. Пул ишлаб топишнинг энг асосий учта усули мавжуд. Келинг, уларни бирма-бир кўриб чиқамиз. Кимга вақт керак, кимга — пул?

1-усул. Вақтни пулга айлантириш. Пул топишнинг ушбу усулидан ер юзидаги одамларнинг аксарияти фойдаланади. Юристлар, офис ходимлари, фаррошлар, сотувчилар — буларнинг барчаси бутун умр ўз вақтини пулга айланитириш билан шуғулланишади.

Бу усулнинг бир салбий жиҳати бор. Ачинарлиси, у деярли барча ижобий жиҳатларни  йўққа чиқара олади: ўз вақтини пулга алмашувчилар камдан-кам ҳолатларда ёки деярли ҳеч қачон ўзлари истаган мақсадларга эриша олишмайди. Хоҳишларини амалга ошириш учун уларга ҳар доим ёки вақт ё бўлмаса маблағ етишмайди.

Қўпол қилиб айтадиган бўлсак, уларнинг олдида ҳар доим иккита йўл туради: қимматбаҳо ва сифатли нарса харид қилиш, масалан, автомобиль ёки уй ёки ўзлари ва яқинларига етарлича вақт ажратиш.

Шу боисдан ҳам ўз вақтини пулга айлантириш йўли билан пул топиш барча усуллар орасида энг бўлмағури саналади. Чунки бу йўлни танлаганлар  деярли ҳеч қачон бойиб кетишмайди.

Янада кўпроқ пул топиш учун пулни фойда келтирувчи соҳага сарфлаш.

Оқилона усул. Пулни пул топаверади, бунинг учун жараённи муттасил назорат қилиб туришингизнинг ҳам ҳожати йўқ. Бунинг учун соҳа мутахассисидан маслаҳат олиб, доимий даромад олиб туриш учун маблағни қайси ишга сарфлаш кераклигига аниқлик киритиб олиш. Соҳани тўғри танласангиз, марра сизники. Ахир, тома-тома кўл бўлур дейдилар. 

Усулнинг ягона, аммо кўпчиликни ундан фойдаланиш имкониятидан маҳрум қилувчи камчилиги шундан иборатки, бирор ишга сарфлаш учун катта маблағ ҳаммада ҳам бўлавермайди. Йиғиб қўйган оз-моз пулингиз бўлса-ку, яхши, лекин энди ишга киришаётган бўлсангиз, бу усул сизга тўғри келмаслиги аниқ.

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид қизиқарли маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top