3:23

Уйда шуғулланиш мумкин бўлган энг яхши ишлар

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Ҳозирда шундай ишлар ҳам борки, бу ишлар билан шуғулланиш учун ҳар куни ишхонага боришнинг кераги йўқ. Фақат бу юмушларнинг қайси бири билан шуғулланишни танлашингиз ва малакага эга бўлишингиз кифоя. Қуйида уйда ўтириб ҳам даромад топиш мумкин бўлган энг яхши ишлар рўйхати билан танишасиз. Масалан, веб дастурчи бўлиш. Унинг вазифаси асосан компаниялар сайтларини яратиш ва уларни созлаб туриш киради. Бундай ишни қилиш учун аввалам бор, HTML, CSS, JavaScript, PHP, SOAP, C++ ва бошқа дастурларни ўрганиб, уларни моҳир устаси бўлишингиз керак бўлади. Моҳир веб дастурчилар бир ойига тахминан 2000 доллар топишлари мумкин бўлади. 

Бу ишнинг нимаси яхши: бу иш ҳеч қачон ўлмайди. Инсон фаолиятининг деярли барча жабҳалари ҳозирда онлайнга кўчмоқда. Мавжуд лойиҳаларнинг тўғри ишлашини кузатиш ва янгиларини яратиш қизиқарли иш. Айнан веб-дастурлашда даромад энг юқори ҳисобланади.

Таржимонлик қилиш. Албатта, унинг вазифасига таржима қилиш киради. Лекин, бу ишни амалга ошириш учун бир-иккита хорижий тилни яхши билиш керак бўлади. 

Яхши таржимончи бир ойда 1200 доллардан бошлаб пул топиши мумкин.

Хўш, бу ишнинг нимаси яхши: таржимонлик бутун умр бағишланадиган касблардан бири. Тилни бирданига ва бир умрга ўрганиб олиш осонмас. Доимо такрорлаш, машқ қилиш, чет тили билан шуғулланиш талаб этилади. Чет тилини яхши биладиганлар даромад борасида ҳам, иш жойи ҳақида ҳам хавотирланмасалар бўлади: моҳир таржимонга ҳамиша иш тайин. 

Ёзувчи. Унинг вазифасига аввалам бор ёзиш киради. Ёзувчи аввалам бор ўз даврининг ақлли, ҳалол, виждонли ва истеъдодли инсони бўлиши керак бўлади.

Даромади доим ўзига боғлиқ. Ушбу касбнинг нимаси яхши: бу соҳада иш топиш осон. Журналистика, хориж манбаларида чоп этилган материалларни ўгириш, асарлар ёзиш – буларнинг бари яхшигина даромад келтириши мумкин. Асосийси, бемаъни нарсаларга чалғимаслик ва беҳуда нарсаларни ёзмаслик. 

Иллюстратор. Унинг вазифасига бир нечта услубда сурат чиза олиш киради. Унинг малакасига санъат мактаби, гўзалликни ҳис қила олиш туйғусига эга бўлиш киради.

Даромад миқдори: ойига 1400 доллардан бошланади. Бу ишнинг нимаси яхши? Албатта, доимо ўзлигини излаш. Иллюстрация шунчаки пул топиш эмас, балки ҳаётнинг бир қисми, ҳаёт мазмунидир. Бу иш билан Худо илҳом берган инсонлар шуғуллана олишади. Дизайнер. Вазифасига, буюртмачининг кўнглига ёқадиган қилиб иш бажариш киради. Малакасига эса бир нечта графика дастурларини билиш киради. Даромад миқдори: ойига 1400 доллардан бошланади. Нимаси яхши: қўлланиладиган соҳаларнинг кўплиги. Ҳозирги кунда дизайнер фақатгина фотошопда ишлаш билан чекланиб қолмаслиги лозим. Ушбу соҳада рақобат шу даражада кучлики, саҳифалашдан тортиб мижоз билан муомалани ҳам яхши ўзлаштириш даркор. Айнан мана шу нарса даромад миқдорини белгилаб беради. Профессионал дизайнер ҳаттоки ўз шахсий студиясини ҳам очишга қодир бўлади. 

Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид қизиқарли маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top