Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Ишга малакали ходимларни олиш жуда муҳим. Ишхонада кунлаб қолиб кетасиз, суҳбатлар ўтказасиз ва янги, юқори малакали, тажрибага эга ва ижобий кайфиятдаги ходимларни ишга оласиз. Энди уларни ўз-ўзига қўйиб бериш мумкин, шундай эмасми? У қадар шошилманг. Албатта, ўз ишини моҳирона бажара олиш керак, бироқ энг асосийси унга тўғри томондан ёндоша билиш ва зарур бўлган кайфият билан киришишдир. Ишга олиш бўйича ўтказадиган суҳбатларингизнинг чек-чегараси бўлмайди. Ана шундай тўрт муҳим нарса борки, уни кейинчалик янги ходим ўзини ишда аъло даражада кўрсатиши учун биринчи куниёқ амалга ошириш керак. Компаниянгиз қадриятларни қай тариқа яратишини батафсил тушунтириб беринг. Янги ходимлар ўз ишини қандай бажаришни билиши керак, бироқ дастлаб улар компаниянгизнинг қадриятлари ва унинг рақобатчилардан устунлик томонларини тушунишлари лозим. Компаниянгиз нима билан шуғулланишидан қатъи назар, унда ҳақиқатан ҳам яхши натижа бераётган бир-икки нарсалар бор. Маҳсулот сифатими? Хизмат кўрсатиш даражасими? Кам харажатларми? Балки ҳар бир мижозга индивидуал ёндашув ва умумийлик ҳиссидир? Кўплаб муҳим қирралар мавжуд, бироқ улардан бир ёки иккитаси тақдирни ҳал қилади. Ишни айнан ўша нарсалардан бошланг ва олға ҳаракат қилинг. Айнан мазкур ходим фаолияти қай тариқа қадрият шакллантиришини гапириб беринг. Айнан унинг иши компанияга қандай қилиб ёрдам бериши ва рақобатчилардан устун бўлган томонларни сақлаб қолишини тушунтиринг. Ички ва ташқи мижозлар ҳақида сўзлаб беринг
Янги ходимга бевосита бўйсунадиган ишчилар бўлиши мумкин. Шунингдек, ҳеч ким кўрмайдиган ташқи мижозлар ва шубҳасиз ички мижозлар бўлади. Вакумда иш мавжуд бўлмайди. Ҳар бир аъзога нима кераклигини англаш ишнинг моҳияти ва уни амалга ошириш усулларини яхшироқ англашда ёрдам беради. Янги ходим ички ва ташқи мижозларга хизмат кўрсатаётиб, қай тарзда компания учун қиймат яратишини тушунтиришга вақт ажратинг. Кўпинча мувозанатга эришиш мушкул бўлади, уни яхшироқ англашни эса янги ходимга қўйиб бериш керак эмас.
Бундан ташқари ходимлар ҳар бир нарсани ўзлари тушуниб олишлари шарт эмас. Яқин орада бажарилиши керак бўлган вазифалар беринг. Муваффақиятли компаниялар мақсад этиб белгиланган вазифаларни бажарадилар. Сизнинг компаниянгиз ҳам ана шундай. Янги ходимларни айна шу усулда созланг – уларнинг ҳар бири илк кундаёқ ўз иши бўйича муайян вазифани бажарсин. Нима учун дейсизми? Ана шундай қилсангиз, янги ходим натижа муҳим эканлигини тушунади ва биринчи куниёқ шахсий муваффақиятга эришганлигини ҳис қилиб уйига кетади. Бир кунлик ёки бир неча кунга мўлжалланган ишлар дастури самарали эмас, натижада янги ишга ўтишни қийинлаштиради. Тренинг ўтиш билан шуғулланинг, бироқ у ҳар кунги ютуқлар билан боғлиқ бўлсин. Сизнинг якуний вазифангиз — мураккаб жараёнларни осон тарзда бошқариладиган қисмларга ажратган ҳолда тренинг ўтказишдир. Ана шундай қилсангиз, янги ходимлар компания қадриятни яратишдаги ўз ўрнини англайди, сиз эса конструктив алоқа қилиш имкониятига эга бўласиз. Ходимга сиз нима учун айнан уни ишга олганингизни айтиб беринг. Ҳар қандай одамни ҳам бир ёки икки сабаб туфайли ишга олишади, бироқ у ишга олиш жараёнидаги суҳбат жараёнида эсланмайди. Тан олинг: яхши ходимни ишга олиш ёмон эмас, бир сиз ўз ишини энг яхши бажарадиган ходимни ишга олишни истайсиз. Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид қизиқарли маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.