3:29

Нимадир нотўғри

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Яқинда Муқаддас Каломдаги Ҳаггей пайғамбар китобини ўқий туриб, Худованд биз имонлиларга жуда катта танбеҳ бераётганини кўрдим. Сиз ҳам бу парчани тинглаб кўринг-чи, балки унда ўзингиздаги баъзи муаммоларни кўриб қоларсиз. “Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йил, олтинчи ой, биринчи куни эди. Яҳудо ҳокими — Шалтиёл ўғли Зарубабелга ва олий руҳоний — Ёҳузадах ўғли Ёшуага пайғамбар Хаггей орқали Эгамиз қуйидаги сўзларини аён қилди: — Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Бу халқ: ‘Ҳали Эгамизнинг уйини қуришнинг вақти келгани йўқ’, деб айтади. Эй, Исроил халқи, Менинг уйим вайрон бўлиб ётганда сизларга ҳашаматли уйларда яшашнинг вақтими?!” Мана энди Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Ўз аҳволингизга қараб, яхшилаб ўйлаб кўринглар–чи! Кўп экиб, кам ўрасиз. Овқат ейсиз–у, тўймайсиз.

Narrator 2 Ичасиз, аммо чанқоғингиз қонмайди, устингизга киясиз–у, исинолмайсиз. Ким пул ишласа, унинг пули йиртиқ ҳамёнга тушади.” Сарвари Олам шундай демоқда: “Ўз аҳволингизга қараб, яхшилаб ўйлаб кўринг, ахир! Тоғларга чиқиб, ёғоч олиб тушинглар–да, Менинг уйимни қуринглар. Мен уни кўриб завқланиб, улуғланаман, — дейди Эгамиз. — Кўп ҳосил олишни умид қилган эдингиз, мана кам олдингиз. Уйга олиб келганингизни сочиб юбордим. Нима учун? — демоқда Сарвари Олам. — Менинг уйим вайрон бўлиб ётган пайтда, сизлар фақат ўз уйингиз ҳақида ўйлаганингиз учун шундай қилдим. Сизларни деб осмондан шудринг тушмади, ер ҳам ҳосил бермади. Мен далалар, қирли жойларга қурғоқчилик келтириб, дон, узум шарбати ва зайтун мойини қуритдим. Ердан чиққан барча ҳосилни йўқ қилдим, одамлар ва ҳайвонларни қийинчиликларга дучор қилдим.

Narrator 1 Инсонлар ўз қўллари билан қилган меҳнатларини пучга чиқардим.” Хаггей китоби милоддан аввалги 520 йилда Эгамиз ўз пайғамбари Хаггей орқали юборган хабарлар тўпламидир. Милоддан аввалги 520 йилгача яҳудийларнинг кўпчилиги Бобилдаги асирликдан қайтиб келган эдилар. Халқ йўлбошчилари яхши яшардилар, лекин қолганлар жуда қийин шароитларда яшаётган эдилар. Эгамиз Хаггейга, Маъбад қайтадан қурилмаганлиги сабабли халқ шунчалик қийин аҳволда яшаяпти, деб айтади. Улар Эгамизнинг Маъбадига эътиборсизлик билан қарашлари Эгамизни ҳам ҳурмат қилмасликларини кўрсатарди, шунинг учун Эгамиз уларга барака беришни рад қилган эди. Бугун ҳам имонлилар ҳаётида шундай қийинчиликларни кўрамиз. Улар ҳам тинимсиз меҳнат қиладилару, Худонинг марҳаматини кўрмайдилар. Бир нима қилишга астойдил ҳаракат қиладилару, ҳаракатлари бекор кетади.

Narrator 2 Бунинг сабаби борми? Албатта бор. Бунга сабаблар бир нечта бўлиши мумкин. Энг биринчи сабаб, Худонинг иродасини билмасликда. Худо ирода қилмаган ҳеч бир иш муваффақиятли бўлмайди. Ҳаракат қиласизу, бесамар бўлаверади. Шунинг учун ҳар бир имонли бирор нимага қўл уришдан олдин, Худонинг иродасини сўраши ва Унинг розилиги билан иш қилиши лозим. Шунда ишларингиз осон ва тез битади. Иккинчи сабаби, асосий ва муҳим ишлар қолиб, бошқа нарсаларга, ўз истакларингиз ва худбинлигингизга кўра иш қилганингиз учундир. Қаранг, атрофингизда қандай имонли ёрдамга ва далдангизга муҳтож? Худо сизга қайси ишни қилишни буюрди-ю сиз эса ўз манфаатингизни ўйлаб, бошқасига қўл урдингиз? Бу нарсалар ўйлаб кўришга арзийди. Бошқа бир сабаби, Худованд берган баракаларни бошқа нарсага йўналтиряпсиз. Худованд сизга барака берар экан, уни донолик билан ишлатишинингизни, аниқроғи Унга шараф келтирадиган ишларга сарфлашингизни истайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top