3:31

Қўчқор шоҳини мой билан тўлдир

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Худованд сизга бирор бир ишни буюрганида ҳеч пайсалга солганмисиз? Менда бир марта шундай бўлган. Бир азоб чекаётган аёлга дардларини эшитиб, уларга жавобни беришим мумкин бўлганида, яъни унга Исо Масиҳ ҳақида айтишим ва У орқали унинг ҳам нажот топишига имкон беришим мумкин бўлган бир пайтда, буни вақтида қилмадим. Оқибатда эса, шундай имкониятни қўлдан бой бердим. Кейин у билан бошқа кўришмадик. Худо сизга бирор бир ишни қилишни буюрар экан, сизни бу иш учун муносиб кўради. Сиз қила оласизми буни йўқми, Унга бунинг фарқи йўқ. Чунки бу ишни сиз орқали Унинг Ўзи қилади. У сизга шу ишни бажаришга куч, имконият ва вақтни ҳам беради. Шундай экан, суҳбатимизни тингланг ва пайғамбарлар Худонинг иродасини қандай бажарганликлари ҳақида билиб олинг. Худога руҳан хизмат қилиш — жисмонан хизмат қилишдан мутлақо фарқ қилади.

Narrator 2 Руҳан хизмат қилишда Муқаддас Руҳнинг ҳаракати бор. Бугун Худо биздан истаётган нарсани қандай қилиш ҳақида ҳам гаплашамиз. Жамоатнинг ёмон бошлиқлари Худонинг халқига кўп зиён етказишади. Қадимда, Шомуил пайғамбар Исроилда яхши руҳий бошқарувчи бўлган. Кейинроқ у ўз ўғилларини Исроил халқига ҳакамлар қилиб тайинлади. Аммо улар яхши хакамлар бўлмаган. Улар таъмагирлик қилиб, халқдан ҳадялар қабул қилардилар. Шунинг учун ҳам Исроилнинг оқсоқоллари унинг олдига келиб, бошқа халқларда бўлгани каби уларга ҳам шох танлаб беришини илтимос қилиб келишди. Кейин эса Шомуил уларга Шоул исмли одамни шох қилиб тайинлади. Шоул инсоний ўлчовлар билан ўлчаганда бу ролга жуда мос келарди. Шомуил уни шох қилиб тайинлаб, мой билан мойлаганда, унга Муқаддас Руҳ кирди ва у ўзгарди. Аммо у ҳам яхши бошлиқ бўлмади. Унда ҳали Худованд Ўз ҳалқига шоҳ берадиган пайт бўлмаган эди.

Narrator 1 Шоул шунчаки жисмонан бошлиқ эди ҳолос. У Худонинг Каломига қулоқ тутмади. Агар Худонинг сўзига қулоқ тутмасак, биз билан ҳам шундай бўлиши мумкин. Худди Шоулдек, руҳий натижаларни тана кучи билан чиқаришга ҳаракат қилманг. Гарчи одам мойланган, чақирилган, ўша нарсага иқтидори бор, чин дилдан истайдиган одам бўлса ҳам, буни тана кучи билан бажариб бўлмайди. Шундай қилсангиз, ўзингизга ҳам атрофдаги Худо фарзандларига ҳам зиён етказиб қўясиз. Масалан, Довуд Худонинг Ахд Сандиғини Исроилга олиб келмоқчи бўлди, аммо йўлда икки киши ўлди. Чунки улар Худонинг кўрсатмаларига амал қилмаган эдилар. Шундай қилиб, Шоул шох бўлди ва юртга ҳукмронлик қилишни бошлади. Шомуил ҳам ҳакамлик қилмай қўйди. Аммо Шоул охиригача Худога садоқатли бўлмади. Жангда ғолиб бўлган бўлса ҳам, у Худога тўлиқ бўйсунмагани учун шоҳлиги кучсизланиб қолди.

Narrator 2 Шунинг учун Худованд Шоулга синовлар юборди. Биринчи синов бу Шоулнинг Филистийлар билан жанги бўлиб, бу жангда у мағлуб бўлди. Иккинчи мағлубияти Омолоқийлар билан бўлган жанг эди. Омолоқийлар бу Исроил халқи Мисрдан чиқиб кетганидан кейинги биринчи бўлиб, Исроил халқига ҳужум қилган халқ эди. Эсингиздами, Мусо қўлларини кўтарганда Исроил халқи ғолиб бўларди, туширганда эса мағлуб. Шоул ҳукмронлиги пайтида Худованд шуларни эслаб, унга шундай буйруқ берди: “Энди бориб, Омолек халқига ҳужум қил. Уларга қарашли ҳамма нарсани тамоман йўқ қилиб ташла, ҳеч нарсасини аяма. Эркагу аёл, бола–чақа, молидан тортиб, қўйигача, туясидан тортиб, эшагигача ҳаммасини ўлдир.” Аммо Шоул ундай қилмади. Хайвонларини ўзларига сақлаб қолди. Шундан сўнг унинг шоҳлигига якун ясалди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top