3:25

Синай тоғи

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Агар Исроил давлатига саёҳатга борган бўлсангиз, унда Синай тоғини кўрган бўлишингиз керак. Аммо Исроилга бормаган бўлсангиз ҳам қайғуришингизга ҳожат йўқ. Бугунги суҳбатимиз, айнан Синай тоғи ҳақида бўлади. Бизнинг суҳбатларимизни эшитиб, Худонинг нақадар қудратли ва Муқаддас Каломда ёзилганларининг нақадар ҳақиқат эканлигни билиб оласиз. Бир сафар Муқаддас Каломда Синай тоғи ҳақида ўқиб, Гугл планета дастури орқали Синай тоғига саёҳат қилиб кўрдим. Кўрганларимдан тилим лол ва ўзим ҳайратда қолдим. Бугунги кунда у Синай тоғи деб аталмайди. Унинг бугунги кундаги номи Жебел-ал-Лоз. Унга яхшилаб боқар эканман, ўша тоғнинг тепасига Мусо чиққан жой аниқ белгилаб қўйилган. Бу тоғнинг тепаси анча тик ва энг баланд қисми бироз қорайган. Унинг узунлиги 2510 метр. Бу тоғнинг иккинчи тепалигида анчагина куйган жойнинг ўрни бор.

Narrator 2 Унинг узунлиги биринчисидан бироз пастроқ, 2367 метр. Мусо пайғамбар бу икки чўққининг қай бирига чиққан экан? Жебел-ал-лозни тоғ деб аташгани билан, у тоғ эмас, тоғ тизмаси. Синай тоғи эса, Жебел-Эл-Лоз тоғ тизмасидаги унчалик катта бўлмаган тоғ. Джебель эль-Лоз Узоқ йиллик изланишлар шуни тасдиқладики, энг қорайган қисми бор бўлган жой, айнан Синай тоғининг ўзгинасидир. Чунки, у ерда Мусо пайғамбарнинг қурбонгоҳини кўриш мумкин. Қурбонгоҳнинг қурилиш шакли унинг айнан ўша, Мусо пайғамбар қурган қурбонгоҳ эканлигига ишора қилади. У икки қанот шаклида 180 га 180 метр узунлигида қурилган. Айнан ўша ердан 3,6 га 3,6 катталигида куйгандан қолган кул қолдиқлари сақланиб қолган. Бу қурбонгоҳнинг ўрни эди. Улар айнан мана шу жойда Худовандга қурбонлик куйдиришган. Улар қурбонликнинг ҳамма қисмини куйдиришган. Худо Мусо орқали Исроил халқига шундай деган: “Мендан бошқа худоларга сажда қилманг.

Narrator 1 Ўзларингизга ҳеч қандай бутни ясаманг. Осмонда ё ерда ё ер остидаги сувда мавжуд бўлган бирор нарсанинг шаклини ясаманг.” “Агарда Менга атаб тошдан қурбонгоҳ ясасангиз, уни йўнилган тошдан қилманглар. Тошга тешани теккизганларингизда, тош ҳаром бўлади.” Каломда айтилишича, бу қурбонгоҳ йўнилмаган тошлардан қурилган ва Синай тоғи этагига қурилган. Бу қурбонгоҳнинг қолдиқларини сунъий йўлдошдан ҳам кўриш мумкин. Муқаддас Каломда ёзилишича, Мусо қурбонгоҳ ёнига 12та тош устун ўрнатган. Бугун эса ўша тош устунларнинг қолдиқларини кўришингиз мумкин. “Мусо Эгамизнинг ҳамма амрларини ва қонун–қоидаларини ёзди. Сўнг эртаси куни тонгда туриб, тоғ этагига қурбонгоҳ қурди.

Narrator 2 Ўн икки Исроил қабиласининг миқдорига кўра, ўн иккита тош ўрнатди.” Қурбонгоҳга олиб борадиган йўл эса тўсиқлар билан ўралган. Бу тўсиқ ёнида қоровул турадиган жой ҳам бўлган. Бу ерда ҳатто Хорун қурдирган тилла бузоққа атаб қурилган қурбонгоҳнинг ҳам ўрнини кўриш мумкин. Бу тоғда яна Илёс пайғамбар паноҳ топган ғор ҳам бор. Тоғ тепасидаги қора жойлар, Худо ҳузуридан ёнган ва қорайган жойлардик. “Бутун халқ чақмоқни ва тоғнинг тутунини кўрди, момақалдироқ товушини ва бурғунинг баланд овозини эшитди. Халқ қўрққанидан титраб, узоқроққа бориб турди.” Бизни тинглашда давом этинг ва албатта бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизга ҳам ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top