MP3

Narrator1 Ассалому алайкум биродар. Муқаддас Каломдаги Юсуф ҳикоясини ўқиб, унинг қобилиятига ҳавас қилмаган одам бўлмаса керак. Ибтидо китобида Юсуф пайғамбар ҳақида шундай ёзилган оятлар бор. “Кунларнинг бирида Юсуф туш кўрди. У акаларига тушини айтиб берганда, акалари Юсуфни баттар ёмон кўриб қолдилар.” Кейин эса у Худонинг иродаси билан зиндонга тушиб қолганида ҳам, Худованд унга берган ўша тушларни таъбирлаш инoъмини ишлатишига йўл қўйди. Фиръавннинг икки хизматкорига кароматли туш берди. Юсуф эса Худонинг иродаси билан уларга тушларини таъбирлаб берди. Ва ҳаммаси у айтганидек бўлди ва улардан бири қутулиб аввалги лавозимизга қайтарилди. Кейин эса Фиръавннинг ўзи ҳам туш кўрди. Бу ҳақида Каломда шундай ёзилган: “Шу орада фиръавннинг соқийси сўз олди: — Бугун айбларимни эътироф этишимга тўғри келади. Жаноби олийлари!

Narrator 2 Сиз бирмунча вақт олдин новвой билан мендан ғазабланиб, бизни қўриқчилар бошлиғининг уйидаги зиндонга ташлаган эдингиз. Новвой билан мен бир куни кечаси туш кўрибмиз. Икковимизнинг тушимизнинг ўзига хос маъноси бор эди. Биз билан зиндонда бир иброний йигити ҳам ётган эди. У қўриқчилар бошлиғининг хизматкори эди. Биз ўша иброний йигитига тушимизни айтганимизда, ҳар биримизнинг тушимизни таъбир қилиб берди. Ҳаммаси ўша иброний йигити айтгандай бўлди. Мен олдинги мансабимга қайтдим, новвойни эса тик ўрнатилган ходага қоқишди.” “Эшитишимча, сен тушларни таъбирлай олар экансан. Шу сабабдан сени чақиртирган эдим. — Жаноби олийлари, мен ўзим тушингизни таъбирлай олмайман, — деб жавоб берди Юсуф. — Тўғри жавобни сизга Худо беради.” Шу сабабдан кароматли тушлар кўриш ҳар бир имонлининг орзуси. Орамизда шундай тушлар кўрган одамлар ҳам бор.

Narrator 1 Уларнинг бу тушлари Худодан бўлган бўлса, албатта бунинг натижасини ҳам кўргандирлар. Ҳали кўрмаган бўлсалар, албатта келажакда кўрадилар. Худованд кароматли тушлар ҳақида нима дейди? Каломда бу ҳақида жуда кўп оятлар бор. Келинг, уларни кўриб чиқамиз. “Аксинча, Йўэл пайғамбарнинг айтганлари бажо бўлмоқда: “Худо айтмоқда: ‘Охирги кунларда, Ўз Руҳимни ёғдираман ҳар бир инсон устига, Ваҳийлар келади йигитларингизга. Башорат қилурлар сизнинг ўғил–қизларингиз. Кароматли тушлар кўрурлар қарияларингиз. Ўз Руҳимни ёғдираман ўша кунларда . Ҳаттоки қулу чўриларингиз устига. Улар башорат қилурлар.” Худованд қадимдан Ўзи танлаган одамлар орқали тушларида ёки ваҳийларда ўз иродасини маълум қилган. Бу Худованд билан инсон ўртасидаги мулоқотнинг бир тури. У Исроил халқига ҳам шундай деди:

Narrator 2 “Эгамиз уларга деди: — Менинг сўзларимни эшитиб олинглар. Орангизда пайғамбар бўлганда, Мен, Эгангиз, Ўзимни уларга ваҳийда аён қиламан, улар билан тушларида гаплашаман.” Муқаддас Каломдаги кўзга кўринган пайғамбарлардан бири Дониёрга ҳам Худованд шундай усулда гапирган ва ниятини аён қилган: Калом шундай дейди: “Ўша кеча Дониёрга бу сир ваҳий орқали ошкор бўлди ва Дониёр Самовий Худога ҳамду санолар айтди:” Аммо бу Эски Ахд даврида қадимги пайғамбарлар билан содир бўлган. Бизнинг эрамизда бундай бўлмаган бўлса керак деган ҳаёлга борманг. Исо Масиҳнинг шогирдларидан бири ҳаворий Павлус ҳақида биласиз. У ҳақида ҳам Каломда шундай ёзилган: “Тунда Павлусга ваҳий келди: Македониялик бир одам: “Македонияга келиб, бизга ёрдам бер!” деб илтижо қиларди.” У туш кўрган эди. Тушида нималарни кўрган бўлса ўнгида ҳам худди шу нарсалар рўй берди ва У Худо нима деган бўлса шунга амал қилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top