3:35

Эр ва Оталик ўрни

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Эркак киши ўзининг беқиёс турмуш ўртоғи билан турмуш қураётганда уни севишга, ҳурмат қилишга ва ардоқлашга онт ичади. Масиҳий инсон эса бу жавобгарликлар ва масъулиятни Худога суянган ҳолда босқичма-босқич амалга оширади. Оила чиройли кўринcада, ундаги муносабатларда ва ота фарзандлари, турмуш ўртоғи билан муносабатда Худонинг бошқарувига ва ёрдамига муҳтож бўлади. Ҳаётнинг ҳамма босқичларида йўлимиздан чиқадиган кўпгина тўсиқларга учрашимизга тўғри келади. Аёлимизга турмуш қуриш олдидан берган ваъдаларимизни бажаришимиз учун ҳам анчагина сабр-тоқат ва матонат кўрсатишимизга тўғри келади. Биз бир пайтнинг ўзида ҳам ота ҳам турмуш ўртоқ вазифасини қойиллатиб бажаришимиз керак. Ҳаётдаги тўсиқлар оила аталмиш қўрғонимизга суқилиб кириб уни барбод қилишига йўл қўймаслигимиз керак. “Эй, эрлар, Масиҳ жамоатни яхши кўриб, Ўзини жамоат учун фидо қилганидай, сизлар ҳам хотинларингизни шундай яхши кўринглар.”

Narrator 2 Ҳа, эркак аёлини Каломда ёзилганидек севолмаса, энг тоза ва ардоқланадиган туйғуларни хавфга қўйган бўлади. Аёлингизнинг муҳтожликлари, фарзандларнинг турли ёшдаги турлича бўлган муҳтожликларини қаноатлантириш, осон иш эмас. Болалар ёш бўлганида, аёлингизга болаларга қарашишга ёки уй ишларида ёрдам беришга вақт тополсангиз, энг ажойиб иш қилган бўласиз. Чунки бу пайтда чиндан ҳам аёлингизга ёрдам керак. Масалан, аёлингиз озгина дам олиши учун болаларни кўчага айлантиришга олиб чиқинг. Болалар катта бўла боргани сарин эса, улар билан суҳбатлашинг, шахмат ва яна бошқа ўйинлар ўйнанг, мактаб вазифаларини қилишга ёрдам беринг. Бу ҳам улар билан ўтган вақтингизни сермазмун қилади. Аслида бундай олиб қарасангиз, болаларга вақти-вақти билан қараб туриш — аёлингизга ҳизмат қилиш ҳисобланади. Бу билан сиз уни севишингизни, унинг аҳволини енгиллатишни исташингизни кўрсатасиз.

Narrator 1 Менинг эрлик вазифамга қўшимча, менинг “Дада”, деган унвоним ҳам бор. Масиҳий дадалар фарзандларини шартсиз севишлари керак. Биз фарзандларимизга уларга қандай ғамхўр эканимизни кўрсата олишимиз керак. Оиладаги ҳар бир фарзанд билан муносабатни шакллантириш учун вақт, тарбия ва ният керак бўлади. Кўпинча, болаларимизга вақт ажратиш жараёнида ўз ишларимизга чалғиш ва телефонда қўнғироқлашиш каби воқелар бизни мақсадимиздан узоқлаштиради. Болаларга сифатли ва тез-тез вақт ажратишимиз мураккаб иш. Фарзандларнинг ҳар бири дадаси уни қай даражада яхши кўришини билишни, ўзини қанчалик хавфсизликда эканини сезишни истайди. Мен ота сифатида қизларим билан махсус вақт ажратишим, бу пайтни улар учун ҳам ўзим учун ҳам мароқли ўтказишим лозим. Бундай пайтда оналарини уйга дам олиш учун қолдирсак, ундан ҳам яхши бўлади.

Narrator 2 Бу пайтда отада қизлари билан кўпроқ суҳбатлашишга ва имкон қадар уларга маслаҳатлар беришга имкон бўлади. Шунда вақтни чоғ ва самарали ўтказган бўлишади. Улғайганларида эса, оталари ҳақидаги энг ёрқин хотиралар уларнинг ҳаётларини безаб туради ва ўзлари ҳам оталаридек турмуш ўртоқ топишга ҳаракат қилишади. Агар бундай отанинг ўғил фарзанди бўлса, у билан бига қилинадиган жуда кўп ишларнинг рўйхатини тузса бўлади, балиқ овига бориш, сузишга, спорт залга, машина ҳайдаш, биргаликда велосипед ёки уйдаги бирорта бузилган нарсаларни тузатиш мумкин. Хуллас, ўғил фарзандми, қизми отанинг улар билан самарали ва тўғри ўтказган вақти болаларнинг тўғри ўсишига ёрдам беради. Хуллас, эркак кишининг ота ва эр сифатидаги вазифаси ҳам осон эмас. Буларнинг барига улгуриш ва вақт топиш учун Худодан донолик ва куч сўрашингиз керак бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top