3:42

Аёлни бахтли қилиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Оилада аёлнинг ўрни беқиёс. Унингсиз оила бутун эмас. Усиз фарзанд тарбияси, эрнинг бутунлиги кемтик бўлиб қолади. Оила бутун ва хурсанд бўлиши учун аёл оилада бахтли бўлиши керак. Аёлни бахтли қилиш эса жуда осон. Бунинг учун аёл суюкли эканлигини доим ҳис этиб яшаши керак. Аёл эркак эътиборисиз сўлиб қолади. Эрининг меҳри, муҳаббати, эркалаши аёлга сув каби зарур. Агар сиз аёлингизни қувончли кўзларини ҳар куни кўришни истасангиз қуйидаги маслаҳатларни амалда бажо келтиринг. Мунтазам равишда аёлингизни севишингиз ҳақида айтиб туринг. Албатта ҳар куни «Сени севаман» деб қайтаравериш ҳаммага ҳам тўғри келавермайди. Лекин баъзан бўлсада «Сени севаман», «Яхши кўраман», «Сенсиз яшай олмайман», «Менга жуда кераксан» каби гапларингиз хотинингизни жуда бахтли қилади. Аммо бир нарсани унутманг, бу сўзларни такрорласангизда, севишингизни амалда кўрсатмасангиз, буларнинг ҳеч қандай қадри йўқ.

Narrator 2 Аёлингизни чиндан севсангиз, вақти-вақти билан унинг ишларини енгиллаштиринг. Унга бир чашка қахва тайёрлаб беринг. У сизнинг эътиборингиздан порлайди. Эътиборингизни аяманг. Иш вақти аёлингизга телефон қилиб қўйиш, уйга келаётганда арзимаган бир совғача билан келиш, ошхонада сиз учун ажойиб таомлар пишириб турганида олдига бориб ўпиб қўйиш, арзимаган иши учун унга раҳмат дейишни унутмаслик жуда яхши бўларди. Аммо турмушда бундай қилишнинг ҳар доим ҳам имкони йўқ. Бола-чақа ташвиши дегандек. Аммо эътиборли бўлсангиз, уни хурсанд қила оласиз. Маслан уни тингланг, нима овқат егиси келяпти, нималар қилгиси келяпти ва ҳокозо. Агар бирор овқат егиси келаётган бўлса, ишдан эртароқ келиб ўша овқатни пишириб беринг. У бу ҳаракатингизни жуда қадрлайди. Уни бениҳоят хурсанд қиласиз. Болаларни парвариш қилишда, тарбия қилишда доим хотинингизга ёрдамингизни аяманг.

Narrator 1 Хотинингиз ҳурматини қариндошлар олдида жойига қўйинг. Ҳаммани олдида уни ерга уриб кейин холи бўлганингизда уни ёнини олиш аёлингизни ранжитади. Ундан кўра ҳаммани олдида уни ёнини олиб, кейин ягона қолганизларда уни хатосини тушунтириб бошқа ундай қилмаслигини талаб қилинг. Уй-рўзғор бут бўлиши ўз зиммангизда бўлсин. Оилани таъминлаш сизнинг вазифангиз, шундай экан, доимо оилангизни биринчи ўринга қўйишингизни кўрсатинг. Хотинингизнинг молиявий эҳтиёжини оилангиз бюджетидан келиб чиққан ҳолда қондиринг. Ахир унга ҳам ўз ҳаражатлари учун озгина пул керак. Йилда икки марта хотинингизни дам олишга олиб боринг. Иложи бўлса, болаларни бувиларига қолдириб эр-хотин бирга бориш ҳақида ҳам унутманг. Ҳиссиётларни янгилаб туриш керак. Хотинингиз янги кийим, янги ички кийим кийса ёки соч турмагини ўзгартирса, бу ҳақда ўз фикрингизни айтишни унутманг.

Narrator 2 Бепарво бўлманг. Уни мақтаб қўйинг. Эркалатинг. Шунда у сизнинг ҳимоянгиз ва эъзозингиз остида эканини сезади. Хотинингиз туғилган кунида албатта гул беринг. Болаларингиз олдида хотинингиз сиз учун нақадар қадлри эканлигини кўрсатинг. Болалар ҳам уни қадрлаб ҳурмат қилишни билсин. Хотинингизга ҳеч қачон хиёнат қилманг. Бир дақиқалик ҳиссий бўшлик туфайли бир умрлик ОИЛА риштасини бузманг. Хотинингиз билан романтик муносабатни иккаловингиз учун ҳам ажойиб ва ёқимли бўлишини таъминланг. Совға бериб туришни билинг. Хотинингизни ҳурмат қилинг. Уйда унинг истак ва эҳтиёжлари ҳам инобатга олинсин. Хотинингизни кўпроқ қучоқланг. Ҳатто телевизор кўриб ўтирганда ҳам қучоқлаб ўтириш нақадар ёқимли эканлигини унутманг. Аёлини бахтли қила олган эркакдан бахтлироқ эркак бўлмаса керак дунёда. Бахтли аёл оилада ҳар қандай қийинчиликларга дош бера олади ва ҳаммани бахтли қила олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top