3:34

Саволлар ва жавоблар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Зерикиш ҳам ғазаб ҳам танадан келади. Руҳдан эса севги, хурсандчилик, тинчлик, сабр, тоқат … ва ҳаяжон ҳам Руҳдан келади. Худо ҳаяжонлидир, У берган ҳаёт ҳам ҳаяжонли. Лекин Руҳда ҳаёт кечиришингиз дегани доим аъло кайфиятда бўласиз дегани эмас. Бу фикрга қўшилишни истамайман. Лекин Руҳдаги ҳаёт ҳеч қачон зерикарли бўлмайди. У деярли қўрқинчли бўлиши мумкин. Ҳаёт сизни муаммолар билан кўмиб ташлаши мумкин, улардан қандай қутулишни билмай сарсон бўлишингиз мумкин. Зерикишга ўрин қолмайди. Сиз қўрқиб кетишингиз мумкин, чунки қўрқув масиҳий ҳаётнинг бир қисмидир. Лекин зерикиш ғазаб эмас. Ғазабнинг ҳам яҳши турлари мавжуд, лекин бесабрлик билан қилинган ғазаб нотўғридир. Масалан, кимнингдир танага асосланиб амал қилишини кўрамиз, бу эса ўз ўрнида ғашимизни келтиради ёки бизни ҳафа қилади, бу билан биз ҳам танага асосланиб иш қилган бўламиз.

Narrator 2 Буни яққол кўриш учун, Каломдаги зино пайтида ушланган аёл ҳақидаги ажойиб парчани эсланг. “– Бу аёл зино қилаётганида ушланди. Мусо пайғамбар Қонунимизда бундайларни тошбўрон қилишни буюрганлар. Сен нима дейсан? Бу сўроқ билан Исони тузоққа илинтириб айбламоқчи эдилар. Исо эса уларга эътибор бермай, энгашиб бармоғи билан ерга ёзар эди. Улар бу ҳақда сўрайвергач, Исо тик турди-да: – Сизнинг ичингизда ким бегуноҳ бўлса, ўша биринчи бўлиб аёлга тош отсин, – деди. Сўнг яна энгашиб ерга ёзаверди (Юҳанно 8:4-8). Ҳаётингизда чиндан ҳам Янги Аҳдга асосланиб ҳаёт кечирганмисиз, уни таниганмисиз ва Янги Аҳдга таяниб кунлар ёки ҳафталар давомида яшай олганмисиз? Янги Аҳдда бир неча кун ёки ҳафта яшаш деб айтмаган бўлар эдим, чунки бизга қарши курашадиган душманимиз жуда ақлли. Тана жуда алдамчидир. Сизга шундай дейман, сиз ҳатто бир кун ҳам Руҳда яшай олишингизга кўзим етмайди.

Narrator 1Агар бир неча соат ҳам яшай олсангиз хурсанд бўлинг. Лекин сиз ҳеч қачон танада кўп вақт яшамаслигингиз керак. Мен шуни назарда тутяпман. Танада яшаятганингизни пайқашингиз мумкин. (Мен танада яшаш васвасаси ҳақида гапирмаяпман. Бу бошқа нарса. Биз ғазаб васвасаси, иштиёқ ёки ҳавас васвасаси, хуллас васвасалар қандай бўлмасин улар орасидаги фарқни билишимиз керак. Бундай қилиш гуноҳга кирмайди. Уларга бўлган муносабатларимиз шу фарқни белгилайди). Бордию, уларга илиниб қолсак, иложи борича бу холатда кўп вақт қолмаслигимиз керак. Ғашлик, ҳафачилик, сабрсизлик хуллас нима бўлмасин, уларни дарров танишга жон куйдиринг, бизга кераксиз бўлгани учун улардан воз кечинг, ўша заҳотиёқ Раббимизнинг олдига қочиб кетиб Унинг олдига ётиб олинг. Шунда биз тезда Руҳга қайтамиз, ҳар гал васвасага дуч келганда ушбу жараённи амалга ошириш мумкин.

Narrator 2 Чунки кейинги васваса ёки муаммо ўзини кўп куттириб қўймайди. Хуллас, масиҳий ҳаёт доимий равишдаги ғолибона ҳаёт дегани эмас, лекин бунинг иложиси бор. Имоним комилки, Исо ҳам шундай ҳаёт кечирган, биз эса танани У каби яхши тан олмаймиз ва тушунмаймиз, шунинг учун ҳам биз тана тузоғига кўпроқ тушамиз. Шунинг учун ҳам бизга кечирим инояти берилган, чунки ушбу йиқилишлар Раббимиз олдига қайтиш учун тўсқинлик қилолмайди. Бу иноятни қўлдан бой беролмаймиз, чунки бу бошиданоқ бизга боғлиқ бўлмаган. “Мана мен икки ёки ярим кунни Янги Аҳдда ўтказа олдим, Раббим энди менга қиё боқ. Мен яна йиқилдим, шунча вақтим бекорга кетди” деб ўйлашни бошласангиз, бу билан сиз Янги Аҳдни нотўғри тушунган бўласиз. Бу нарса ўзингиздан келмаган. Куч йиғиб, нотўғри ҳаракатларингизни сизга кўрсатган Худога шукур қилиб, ҳаракатни яна давом эттиринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top