3:20

Болаларда ножўя ҳатти ҳаракатлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ота-онасининг эътиборидан четда қолган бола ўзига қаратиш учун баттар йиғлашга, кўпроқ хархаша қилишга тушади. Болаларда бундай вазиятларда бошқа ҳаракатлар ҳам кузатилади. Одамови, бировга қўшилмайдиган, муаммоларини оиладан ташқарида бирор киши билан ҳал қилишга уринадиган, доимий ҳимоя қобиғига кириб оладиган, кечалари тагини ҳўллаб қўядиган, бировнинг нарсасини рухсатсиз оладиган, тирноқларини тишлайдиган, тажовузкор, дангаса сингари бир қатор зарарли ҳатти-ҳаракатларга эга бўлиши мумкин. Онанинг ҳомиладорлик давридаги ҳолати, ота-онанинг бирор ҳодисага нисбатан акс таъсири фарзанднинг нотўғри ҳаракатлар қилишига ва бундай ҳаракатларга одатланишига сабаб бўлиши мумкин. Эндигина бу дунёга келган гўдакка стресс гормонлари орқали асабийлик ҳолатини юқтирамиз.

Narrator 2 Бола мактабга борганидан кейин эса, қисқа муддатда унинг мактабдаги дарслари борасида у бажара олмайдиган натижаларни кутиш, боланинг дарслардан совиб кетишига, нотўғри хатти-ҳаракатларни амалга оширишига сабаб бўлади. Вақт ўтиши билан болада ўйинчоқларига атайлаб зарар бериш, бўлар-бўлмасга хархаша қилиш, овқат емай ўжарлик қилиш, ҳар нарсанинг устига чиқиб сакраш сингари ҳаракатлар кузатилиши мумкин. Биз катталар фарзандимиз билан боғлиқ қаерда хато қилганимизни тушуниб етсак, қисқа вақт ичида унинг нотўғри хатти-ҳаракатларини йўқотишимиз мумкин. Болалар психиатри бўлиб ишлайдиган тажрибали мутахассиснинг узоқ йиллик фаолиятидан кейин чиқарган хулосаси эса диққатимизни тортади. Маълумки, ота-оналар фарзандларини психиатрга олиб келишмайди. Олиб келишганда эса муаммо болада эмас, ота-онанинг фарзандлар билан муносабатида бўлади.

Narrator 1 Боладаги хатти-ҳаракатларни тузатиш учун аввало, ота-она ўз ҳаракатларини тўғрилаши керак. Ота-оналар фарзандларига қандай мурожаат қилишларини ҳам аниқлаб олишлари керак. Болаларда салбий ҳаракатлар юзага чиқишининг энг биринчи сабаби сизнинг уларга мурожаат шаклингиздир. Агар фарзандингизга тарбиясиз, ярамас, аҳлоқсиз сингари сўзлар билан мурожаат қилсангиз, унда ижобий ҳаракатларни кўра олмайсиз. Бир кишига қирқ кун жиннисан, жиннисан, жиннисан дейилса, жинни бўлади. Фарзандингизнинг қандай бўлишини истасангиз, шунга мос мурожаат шаклидан фойдаланинг. Унга ярамас бола деб мурожаат қилсангиз, у ярамас бўлади. Ҳар куни пошшо ўғлим деб мурожаат қилсангиз, фарзандингиз балки пошшо бўлмаслиги мумкин, лекин, албатта яхши инсон бўлиб камолга етишади. Болаларга қўйилган исмлар ҳам уларнинг шахсияти шаклланишида муҳим саналади.

Narrator 2 Африканинг Гана деган давлатида Асҳанти қабиласи бор. Бу қабилада шундай одат бор: чоршанба куни туғилган болаларга Куваку деб исм қўйишади. Бу исм “Тажовузкор” деган маънони англатади. Болаларга доим мана шу сўз билан мурожаат қилинади. Ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, Ганадаги жиноятларнинг 50 фоизи мана шу исм берилган болаларнинг хатти-ҳаракатлари билан содир этилар экан. Хўш, бу нима дегани? Агар мен фарзандим тажовузкор бўлишини истасам, унга шундай мурожаат қилишим керак. Агар ярамас бўлишини истасам, уни ярамас деб чақиришим керак. Фарзандим “ақлли, зеҳнли, омадли, бахтли ва соғлом” бўлишини истасам, шунга қараб мурожаат қилишим керак. Фарзандимизнинг исмлари ҳам уларнинг шахсияти ривожланишида муҳим саналади. Болага яхши тарбия бериш, унга чиройли исм қўйиш ота-онанинг фарзанди олдидаги муқаддас бурчидир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top