3:31

Ўлимдан қутулиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум биродарлар. Биродарларимиздан бири ўз ҳаётида бўлиб ўтган бир гувоҳликни шундай деб бўлишади: Ўн беш йил олдин бўлган бу воқеани қандай изоҳлашни билмайман. Бу воқеага анча вақт бўлган бўлса ҳам, ҳалигача кеча бўлгандек эслайман. Воқеа мана бундай бўлганди. Мен бошқа шаҳарда Ока дарёси яқинидаги бир қариндошимникида меҳмонда эдим. Эрта ва илиқ баҳор эди. Ока дарёсидаги музлар эришни бошлаётган эди. Бир икки кундан кейин, муз бўлаклари оқишни бошлайди. Шанба куни кечқурун, менга телеграмма келтиришди. “Тезда етиб кел, онамнинг мазаси йўқ”, деган хабар ёзилганди унда. Мен ўша заҳоти тайёргарлигимни кўрдим, аммо поезд фақат бир ярим соатдан кейин кетар, мен эса энг яқин йўл билан юрганимда ҳам поездга улгуролмасдим. Фақат Ока дарёсидан кесиб ўтиш қолганди ҳолос.

Narrator 2 Мен таваккал қилишга қарор қилдим. Қирғоққа чемоданим билан келганимда қўрқдим. Қандай қиламан? Ой ёруғида муз ялтирарди. Эриш пайти бошланган ва истаган пайт, кечасими, кундузими бирдан ёрилиб муз оқишни бошлаши мумкин эди. Иложсиз эдим, синглимни ва онамни узоқ вақт ёлғиз қолдиролмасдим. Юрагим ҳам тезроқ етиб боришга ошиқаётганди. Ичимда ишқилиб онам ўлиб қолмасинда, деб тинимсиз қайтарардим. Муз орқали ўтиш ҳам жуда хавфли, мен ҳаётимни таҳликага солиб, нима бўлса ҳам шу дарёни кесиб ўтаман, деб қарор қилдим. Аммо ўтишдан олдин, Худога астойдил, чин дилдан ибодат қилдим: “Художон, менга шу ердан ўтиб олишимга катта ёрдам бер! Ҳозир фақат Сен ёрдам бероласан.” Атрофда ҳеч зоғ йўқ, кечасида фақат Ока дарёсининг музлари ва унинг устидаги охирги қорлар ялтирайди. Бирдан, мендан анча олдинда оппоқ узун палтоли бир киши ҳам музни кесиб ўтмоқчи бўлаётганини кўрдим.

Narrator 1 Секингина нариги қирғоққа ўтмоқчи. “Мендан ташқари кечаси шошилаётганлар бор эканда!”, деб ўйладим. Бу кўнглимга тасалли берди. Чемоданимни олиб, унинг ортидан эргашдим. У мендан анча олдинроқда бўлгани ва узун палтосининг ёқасини ҳам бўйнига кўтариб олгани ва бошида ҳам оқ пўстин шапка кийиб олгани учун, унинг юини кўролмаяпман. Кетаяпман ичимда ўйлайман: “Тавба кап-катта одам бўлса ҳам, излари худди кичкина боланикидек…” Шундай қилиб у олдинда мен эса орқада йўлга тушволдик. Мен орқада қолиб кетсам, у мени кутиб турарди. Ҳатто бир марта менга далда бериш учун, қўлини ҳам силкиб қўйди. Мен ҳам унга жавобан, қўлимни силкидим. Мен то станциягача унинг ортидан эргашиб бордим. Станцияга яқинлашиб қолдик. Етгач унга раҳмат айтиб қўйишни дилимга тугиб қўйдим. Аммо станция яқинида унинг излари ғойиб бўлди.

Narrator 2 Уни қидирдим. “Қаёққа кетиши мумкин, ахир бу ерда станциядан бошқа борадиган жой йўқ-ку?” Станцияга бориб навбатчи аёлдан билет хужжатлаштириб беришини сўрадим. Бу аёл ҳам менинг узоқ қариндошим бўларди. Жуда ҳам қизиқишда астагина ўша қариндош навбатчидан мендан олдинда келган одамни тасвирлаб, уни кўрган-кўрмагани билан қизиқдим. “Йўқ, бу ерда яшовчилар орасида бунақаси йўқ”, деб жавоб берди. Унинг юзига яхшироқ қараб олмаганимга афсусландим. Шу пайт қаттиқ қарсиллаш ва шовқин бўлиб кетди. Ока дарёси музлари эриб ёрилаётган эди. Ҳали қирғоққа чиқиб, станцияга етиб келганимга 15 минут ҳам бўлмаган эди. Шунда мўъжиза билан омон қолганимни тушундим. Уйга вақтида етиб бордим. Онамни касалхонада даволатдик. У яна етти йил яшади. Аммо шу пайт орасида ҳам бу воқеа ҳеч ҳам ҳаёлимдан кетмади. Жуда ғалати аммо мўъжизавий бир иш бўлганди ўшанда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top