Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарлар билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан Худовандимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Азиз биродарлар , биродарчиликнинг бир қанча босқичлари бор ва ҳар бири турли вақтларда муносибдир.
Биродарчиликнинг энг оддий даражаси — бир-бири билан бўлишиш ва Худо Каломини биргаликда ўрганишдир. Чуқурроқ даража эса, саёҳатларда ва меҳрибончилик лойиҳаларида хизмат қилишдир.
Энг олий ва чуқур даража эса, бир-биримизнинг дардларимизга шерик бўлиб ва бир-биримизнинг юкларимизни кўтариб, азоб чекиш биродарчилигидир. Ушбу даражани энг яхши тушунадиган масиҳийлар қувғинга учраётган, хўрланаётган ва ҳаттоки имонлари учун ўлаётган кишилардир.
Муқаддас Калом шундай амр беради: “Бир-бирингизнинг оғриқларингизга ёрдамлашинглар, шундай қилиб Масиҳнинг Қонунини бажарган бўласизлар.” Галатияликларга мактубининг 6 боби 2 ояти.
Биз бир-биримизга оғир инқироз, қайғу ва шубҳа вақтларида жуда керакмиз. Имонимизни иккилантирадигани вазиятлар келганида, шунда энг яқин дўстларимизга муҳтож бўламиз.
Биз Худога имонимиз учун ва бизларни етаклашлари учун кичик гуруҳдаги дўстларга муҳтожмиз. Кичик гуруҳларда ҳаттоки Худо узоқда туюлганда ҳам, Масиҳнинг Танаси ҳақиқий ва очиқ бўлади. Бу Аюб азоб чекаётганда жуда муҳтож бўлган нарса эди.
У шундай деб бақирди: “Умидсизликка тушган киши, ҳаттоки Худодан қўрқув бўлмаган дўстидан ҳам ёрдам кутади.” Аюб китобининг 6 боби 14 ояти. Ҳақиқий биродарчиликда кишилар шавқатни ҳис қиладилар.
Биродарчилик шундай жойики, у ерда хатолар ювиб ташланмайди, балки хатолар ўчирилиб юборилади. Агар шавқат адолат устидан ғолиб чиқса, биродарчилик содир бўлади. Биз ҳаммамиз шафқатга муҳтожмиз, чунки ҳаммамиз ҳам қоқинамиз ва йиқиламиз ва қайта тикланишимиз учун ёрдамга муҳтож бўламиз.
Биз бир-биримизга шафқатли бўлишимиз ва шафқат кутишимиз керак. Худо шундай дейди: “Шунинг учун энди бу одам ҳаддан ортиқ хафа бўлмаслиги учун, уни кечириб тасалли беришингиз маъқулдир.” 2- Коринфликларга мактубининг 2 боби 7 ояти.
Сиз кечирим олмасдан туриб биродарчиликка эга бўлолмайсиз. Худо шундай огоҳлантиради: “Бир-бирингизга нисбатан чидамли ва кечиримли бўлинглар. Агар бир киши иккинчисидан хафа бўлса, Масиҳ сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар.” Колосаликларга мактубининг 3 боби 13 ояти. Чунки аччиқланиш ва нафратланиш доимо биродарчиликни вайрон қилади. Азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр омон бўлинг.