3:00

Болаларнинг ўсишига ёрдам 359

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар. Яна сиз азиз биродарларимиз билан учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, биродарлар, агар сиз ва сизнинг рафиқангиз бир-бирингизни Инжил талаб қилганидек севмасангиз ва сиз фарзандингизга Инжилни ўргатмасангиз, агар сиз болангизни Каломга асосланиб тарбияламасангиз ҳамда сизнинг оилангиз учун Масиҳ энг муҳими бўлмаса ва сиз ўз болангизни сувга чўмдирсангиз, сизнинг болангиз имонсиз оилада улғайган бола каби улғаяди.

Азизлар, Эски Аҳдга қайтамиз ва Худо Иброҳимга ўз болаларини покланиш муҳри билан белгилашни буюрганини биргаликда ўқиб кўрамиз. Шундан сўнг Худо Иброҳим ҳақида қуйидагини айтганини ҳам ўқиймиз:

“У ўзидан кейинги ўғилларига ва уй аҳлига ҳам Худованд йўлидан боришни, тўғрилик ва одиллик билан иш қилишни амр этсин, деб Мен уни танладим.” Ибтидо китобининг 18 боби 19 ояти.

Бу оят Иброҳим ўзининг болаларига Худонинг йўлидан боришни ўргатиш жавобгарлигини олганини англатади. Иброҳимнинг боласи суннат қилингани унинг боласининг ножот топганининг гарови эмасди.

Суннат – аҳд муҳри эди холос, бу муҳр Иброҳим ўз боласини Худонинг йўлидан юрувчи қилиб тарбиялашини ва Худо унинг ўғлини Ўз паноҳида асрашини англатарди холос. Кўплаб давлатлар шуни тушуниши керакки,

Бошқа давлатларга қараганда у ерда жамоатлар кўп бўлсада, ишонаманки ўша давлат хам бошқа гуноҳкор давлатлар билан гуноҳ қилишда бемалол рақобатлаша олади. Ўзимизнинг оиламиз ва жамоатимиздаги бошқа бирон оилалар ҳам баъзан имонсизларнинг оилаларидан ҳеч фарқланмай қоламиз.

Биз дунёвийлар каби ҳордиқларга, қулайликларга, шаҳар чеккаларидаги клубларга, пулларга, омадларга, обру-эътиборга сажда қилиб қоламиз. Шунингдек иймонсиз қўшнимиздан ҳам оз ибодат қиламиз.

Худони рози қилиш учун Жамоатга бир ойда икки марта борамизу ва унинг устига етмагандай, агар мажлис икки соатга чўзилса ранжиймиз ҳам. Биз ўз боламизга математикани ва бошқа фанларни, бизнесни, футболни хамда спортнинг бошқа турларини, мусиқани, расм чизишни театрни ва шу каби бошқа билимларни тер тўкиб ўргатамиз.

Лекин шу билан бирга ўз боламизни художўй қилиб тарбиялашга қанча вақт ажратамиз? Боламизни сувга чўмдираётганда берадиган ваъдамизга эътибор қилинг, азиз биродарлар. Шу берилган ваъдани оддий ҳол деб ўйламанг. Ахир сиз ушбу ваъдани Худованднинг олдида туриб Унга ваъда бердингиз. Энди бажаришга ҳаракат қилинг.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top