3:19

Болаларнинг ўсишига ёрдам 207

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Азизлар, яна радиомиз тўлқинлари орқали бўлса-да сизлар билан соғ-омон учрашганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳнинг ортидан уч йил давомида ўн икки шогирди эргашиб юришди. Ушбу шогирдларнинг келиб чиқиши, ижтимоий ҳолати ҳам ҳар хил эди. Шунга қарамай, уларнинг барчасини мақсади битта бўлган. Яъни Раббимиз Исо Масиҳга эргашиб юриб Ундан кўпроқ тажрибага эга бўлиш, бошқаларга ҳамда Худога хизмат қилиш эди. Азиз ўқитувчи биродарлар, мен ишонаман, Раббимизниг ва шогирдларининг мақсадлари қандай бўлса, ҳар биримизнинг ва ҳар бир болалар ўқитувчиларининг ҳам мақсади шундай.

Азиз биродарлар, ҳар биримизда болаларга хизмат қилиш ва уларни Худованд билан таништириб, келажакда уларнинг ўзлари Худованд билан шахсан мулоқот қилишлари учун имконият яратишдек олий хизмат берилган. Ушбу ажойиб хизматни Худованд қандай кўришни истаётган бўлса, худди шундай амалга оширишга ҳаракат қилайлик. Азиз биродарлар, мана шу ажойиб хизматларимиз янада унумлироқ бўлиши учун биринчи галда амалга оширишимиз керак бўлган иш бу — болаларни тартиб-интизомга ўргатишдир. Албатта, тартиб-интизом бир кунда ёки маълум бир белгиланган вақтда амалга ошиб қолмайди. Бунинг учун ўқитувчи кўп ибодат қилиши керак.

Худованд тартиб Худоси, шунинг учун У ҳар бир имонли кишини Худога бўйсунадиган ва интизомли бўлишини жуда-жуда истайди. Тартиб ва интизомни яхши амалга оширишнинг биринчи қадами, болалар ва ўқитувчи орасида дўстона, мустаҳкам алоқа ўрнатишдир. Кўпчилик ўқитувчилар ўйлашадики, тартиб-интизом дарс вақтида болалар қўлларини парта устига қўйиб гаплашмасдан жим ўтиришдан иборат деб. Лекин бундан ҳам муҳимроқ нарсалар ҳам бор: болаларнинг Худованд билан бўлган мустаҳкам алоқаси ва Худога қулоқ тутиб, Унинг амрларига амал қилишдир. Кимки Худонинг амрларига амал қилар экан, у хоҳ катта ёшдаги биродар бўлсин, хоҳ ёш бола бўлсин, ҳар қандай жойда Худога муносиб инсон бўлишга ҳаракат қилади.

Ҳар бир масиҳий инсоннинг қалбида Худони хурсанд қилиш истаги бўлиши керак. Мана шу истак инсонларни тартибли бўлишида катта рол ўйнайди. Албатта, болалар ўқитувчилари ҳам ўзига яраша характерга эга бўлиши лозим. Болаларнинг олдида ўзига яраша ҳурмати ҳам бўлиши керак. Ўқитувчининг ташқи кўриниши, жисмоний имкониятлари, ҳатто ўқитувчининг дарсларга бўлган тайёргарликлари ҳам тартиб- интизомни ўрнатилиши учун жуда муҳим омиллардан биридир. Албатта, болалар бор жойда турли муаммолар бўлиб туриши аниқ, шундай муаммоларни ўқитувчининг ўзи ҳал қила олиши керак. Албатта, ушбу айтганларимиз ўз-ўзидан амалга ошиб қолмайди. Ўқитувчи аста-секин тажриба тўплаб, келажакда Худованд кўришни истагандек бўлишини чин дилдан истаб қоламиз.

Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашишдан аввал, сиз азизларга ўзимизнинг интернетдаги сайтимизни манзилини эслатиб ўтсам: www.najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азиз тингловчи.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top