2:56

Болаларнинг ўсишига ёрдам 360

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар. Яна сиз азиз биродарларимиз билан учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, болангизни Худога бағишлашни, Худонинг иноятига суяниб болангизга художўйлигингизни намуна қилишни, у билан бирга ва у учун ибодат қилишни, уни муқаддас имонимизга асосланган ҳолда тарбиялашни ва Худо белгилаган нарсалар билан ўз болангизни Худонинг йўлидан борадиган ва Худога итоат қиладиган қилиб тарбиялашни истайсизми?

Бир чўпоннинг олдига иккинчи, учинчи, тўртинчи фарзандини сувга чўмдириш учун олиб келган ота-оналарга у қўшимча савол беради. Улар бу саволга олдин ҳам жавоб беришган бўлса ҳам у барибир:

“Сиз чин дилдан ва пок виждон билан қасамёд қилишингиз учун аввалги болангизни сувга чўмдираётган пайтингизда Худонинг олдида берган ваъдангизни бажардингизми?” – деб улардан қайта ва қайта сўрайди. У бу саволни бутун жамоатнинг олдида сўрайди.

Албатта, Худонинг олдида биз ўз ваъдамизни тўлиқ бажаришга қодирмасмиз. Умуман, гап ваъдамизни тўлиқ бажаришимизда эмас, ҳамма гап биз ваъдамизни бажаришга ҳаракат қилаяпмизми йўқми, мана шуниси муҳимдир.

У чўпон ҳақ. Бизлар: “Келинглар, бир-биримизни алдамайлик. Бунақа қасамёдлар биз учун одатий нарса-ку,” – деб айтишимиз керак. Худо Иброҳимга юклаган жавобгарликни бизга ҳам юкламаганмиди?

Бизлар ҳам “ўзимиздан кейинги ўғилларимизга ва уй аҳлимизга ҳам Худованд йўлидан боришни” ўргатяпмизми? Агар биз “йўқ” деб жавоб берсак, биз болаларимизни сувга чўмдириш учун олиб келмасак ҳам бўлади.

Азиз ота-оналар, биз боламизни сувга чўмдирганимизда, биз ўз боламизга Худованд йўлидан боришни ўргатиш жавобгарлигини олган бўламиз. Болаларимиз бизники эмас, Худоникидир. Худо бизга бошқа ҳамма нарсаларни ато қилганидек, болаларимизни ҳам ато қилаган.

Биз фақат бошқарувчимиз холос. Шунинг учун биз ўз боламизни Худо талаб қилганидек тарбиялашимиз лозим. Агар биз Худонинг айтганини қилмасак, биз Худонинг ҳокимиятини рад қилган бўламиз. Сизларга аҳднинг сувга чўмдирилган фарзандларига каби гапиришимга руҳсат беринг.

Сизнинг ота-онангизнинг имон нишонаси, покланиш белгиси сизларга ҳам берилган. Бу сизлар учун – тавба қилиш ва Исога эргашиш чақириғи ва амридир. Агар сизнинг ота-онангиз берган ваъдаларини бажаришган бўлсалар, бу дунёнинг болаларига номаълум бўлган марҳаматга сизлар эгадирсиз.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Шу ўринда сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини эслатиб ўтмоқчиман: www.dilkashradio.com Яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top