3:44

Болаларнинг ўсишига ёрдам 288

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиосининг навбатдаги эшиттиришларидан бири. Марҳамат, тингланг. Азиз болажонлар, бугунги эшиттиришимиз орқали мен сизларга “Худованд неча ёшда” деган саволга жавоб топишга ҳаракат қилиб кўраман. Балки сен ҳам бошқа болалар каби Худо бутун дунёни яратгани учун Уни икки миллион ёшдан кам бўлмаса керак, деб ўйлаётгандирсан. Агар шундай ўйлаётган бўлсанг, бу нотўғри. Чунки Худованд абадийдир. Унинг мавжуд бўлмаган вақтининг ўзи йўқдир. У доимо барҳаётдир. У бир вақтнинг ўзида барча жойларда бўла олади, чунки У Руҳдир.

Азиз болажонлар, Худованд мавжуд бўлмаган вақт асло келмайди. У абадий тирикдир. Масалан, ота-онангни қўлидаги никоҳ узугини бир кўздан кечирсанг, балки буни тушуниб олишинг янада осонроқ бўлиши мумкин. Узукни қўлингга олиб қарасанг, уни қаердан бошланиб қаерда тугашини билолмайсан. Унинг айланасини охири йўқ бўлганидек, Худованднинг ҳам умри асло тугамайди. Узук ҳар биримизга Худованднинг абадийлигини эслатади холос. Албатта, биз тасаввур қилишимиз бироз қийин бўлсада, Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ улар абадийдир.

Муқаддас китобнинг Забур китобининг 89 боби 2 оятида “…азалдан ва илалабад Сен Тангрисан” — деб ёзиб қўйилган. Унинг абадийлиги қачонгача? –деган саволга, яна айтишимиз мумкин: бу абадийдир. Агар сен Раббимиз Исо Масиҳни ўз Нажоткорим деб қабул қилган бўлсанг, унда Худо сенга абадий ҳаёт беради. Унинг сенга берган абадий ҳаёти эса қачонлардир тугайдими? Асло тугамайди. Ким-ки Раббимиз Исо Масиҳга ишониб ўзининг гуноҳлари учун Ундан кечирим сўраган бўлса, шу инсон ҳам Худованд билан абадий яшайди. Албатта, бу дунёдаги ҳаётимиз бошқаларники каби қачонлардир тугайди.

Лекин танамиз ўлса ҳам, руҳимиз доимо тирикдир. Демак, руҳимиз жаннатда Худованднинг олдида абадий яшаши мумкин, ёки инсон ўз гуноҳлари учун кечирим олмаган бўлса, абадий дўзахда бўлиши мумкин. Худованд бизни севгани учун ҳар биримизга ўйлаб кўришимиз учун вақт бермоқда. Шу берилган вақтдан фойдаланиб Ундан кечирим олсак, албатта Худованд Ўзининг жаннатидан ҳар биримизга жой беради. Худованддан кечирим олган ҳар бир инсон доимо Худонинг фарзанди бўлиб қолади. Худованд эса ўз фарзандларини ҳаётини бошқаришни истайди.

Худованд абадий бўлгани учун ҳар биримизнин ҳаётимизда содир бўлаётган ёки содир бўлиши кутилаётган нарсаларни олдиндан била олади. Албатта, ҳаётимизни бундай бошқарувчига ишониб топширсак арзийди. Қандай ажойиб Худовандимиз бор! Албатта, ҳеч ким ўз ҳаётини олдиндан айтиб бера олмайди. Лекин Худованд билгани учун бизни Ўз жаннатига чорламоқда. Чунки инсонлар ўзларининг гуноҳлари туфайли дўзахга боришини Худованд асло истамайди. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашишдан аввал, ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини яна бир бор эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Албатта ушбу манзилимизга ўз мактубларингизни ёзиб юборинг. Келаси эшиттиришларимизгача хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top