Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар. Яна сиз азиз биродарларимиз билан учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, ҳар биримизнинг хонадонимизга тинчлик ва хотиржамлик тилаган ҳолда, бугунги мавзумизни бошлаймиз.
Азизлар, Садом Худонинг Каломига эга эмасди яъни билмасди, сизлар эса Худонинг Каломини ўзига яраша ўргангансиз, сиз учун ва сизлар билан ибодат қилишган, сизларга художўйликдан намуна кўрсатишган, сизларга Худонинг Қонунини ўргатишган, сизларга Худонинг раҳмдиллиги ҳақида айтишган.
Агар сиз азиз биродар, Худо учун яшамаётган бўлсангиз, унда бу марҳаматлар ҳақида билмаганлардан кўра сизларни ортиқроқ оғир жазо кутяпти. Сизларни болалигингизда сувга чўмдиришган бўлса, Худо сизларни Масиҳга эргашишга чақирган.
Агар сиз шу чақириққа итоат қилмаётган бўлсангиз, унда сизнинг атеистлар оиласида туғилганингиз афзалроқ бўларди. Раббимиз Исо Масиҳ, кўп мўъжизалар рўй берган бўлса ҳам, тавба қилмаган Кафарнаҳумдан кўра Садомнинг аҳволи енгилроқ бўлади деганди.
Эй азиз ота-оналар, Худога урф-одат бўлиб қолган пуч ваъдаларни берманглар. Ўзингиз бир ўйлаб кўрингчи, барҳаёт Худонинг қаршисида тик туриб, сизга аҳамияти йўқ сўзларни, ўзингизни жамиятга художўй қилиб кўрсатиш учунгина айтмаяпсизмикан?
Агар сиз шундай пуч ваъдалар берсангиз, сизнинг болангизнинг тўкилган қони сизнинг бўйнингизга қўйилади ва абадиятда сизнинг Қодир Худога енгилтаклик билан қараганингиз ҳақида ёзилган бўлади.
Муқаддас Китоб имонлиларнинг болалари покланиш муҳри билан белгиланиши лозим деб уқтиради. Эски Аҳдда бу белги суннат эди. Янги Аҳдда эса сувга чўмишдир.
Болаларимизнинг сувга чўмдирилгани, улар Худо учун азиз эканлигининг ҳақиқатлигини англатувчи рамздир. Боласини сувга чўмдираётган ота-она Худо билан аҳд тузади ва Худонинг амрларига асосланиб боласини тарбия қилишни ваъда қилади.
Сувга чўмиш болани гўдаклигидан Исо Масиҳни Ножоткорим деб тан олишига даъват қилади. Шахсан Худо Ўз ҳалқи билан аҳд тузади, шу аҳднинг шартларини Ўзи белгилайди ва тасдиқлайди. Худо Ўз Каломида берган ваъдаларини меҳрибонлик билан бажо келтиришни Ўз зиммасига олади.
Худо Ўзининг фарзандларидан ва фарзандларининг фарзандларидан аҳдга садоқатли бўлишга ва Унинг марҳаматларини авлоддан авлодгача қабул қилишга даъват қилади. Шунинг билан азиз ота-оналар, бугунги мавзумизга якун ясаймиз.
Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.