3:06

Худога Хизмат 04

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, яна сиз азиз биродарларимиз билан соғ-омонликда учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукроналар билдирамиз. Азизлар, шуниси ажабнарларлики, сиздан илгари яшаган ва ҳозир ҳам яшаётган кишиларнинг бирортасида ҳам сизникига ўхшаган юрак уриши йўқ.

Худди шундай, Худо бизга ҳис-туйғули юрак уриши берганки, биз бирор мавзу, ҳаракат ёки вазиятлар ҳақида ўйлаганимизда бу жумбушга келади. Биз инстинктимиз орқали баъзи нарсалар ҳақида ўйлаймиз ва айримлари ҳақида ўйламаймиз.

Булар бизга қандай ва қайси соҳада хизмат қилишимизни аниқлаш учун ёрдам беради? Қалб учун бошқа сўз — муҳаббатдир. Баъзи мавзулар борки, сиз уларга муҳаббат қўйгансиз ва бошқалари ҳақида кам ўйлайсиз.

Баъзи амалиётлар сизни жумбушга келтирса, баъзилари эса сиз учун жуда зерикарлидир. Булар сизнинг қалбингизнинг табиатини очиб беради. Сиз улғаяётганингизда оиладигалирингиздан фарқли равишда сизда баъзи мавзуларга нисбатан қизиқиш жуда катта бўлади.

Ушбу қизиқишлар қаердан келган? Албатта улар Худодан келган. Худо сизга ушбу қизиқишларни беришни мақсад қилди. Сизнинг ҳиссиётли юрак уришингиз сизнинг хизматдаги шаклингизни аниқлаб беради. Қизиқишларингизга бепарво қараманг.

Уларни қандай қилиб Худонинг улуғворлиги учун ишлатиш ҳақида ўйланг. Бу нарсаларни яхши кўришингизни сабаби бор. Муқаддас Калом: “Раббимизга бутун қалбингиз билан хизмат қилинг,” деб такрор ва такрор айтади. Худо сиздан Унга вазифа юзасидан эмас, чин кўнгилдан хизмат қилишингизни истайди.

Кишилар яхши кўрмаган вазифаларида юқорига кўтарилолмайдилар. Худо сиздан табиий қизиқишларингизни Унга ва бошқаларга хизмат қилиш учун ишлатишингизни хоҳлайди. Ички ундовларни тинглаш Худо сиздан хоҳлайдиган хизматни топишга ишора қилади.

Чин юракдан Худога хизмат қилаётганингизни қаердан биласиз? Биринчи нишона -завқ-шавқ билан хизмат қилиш. Агар сиз ўзингиз яхши кўрган ишни қилсангиз, бирор киши сизни унга ундаши ёки сизни текшириб туриши керак эмас. Сиз буни бутун завқ билан қиласиз.

Сиз мукофот, олқиш ёки тўловга муҳтож эмассиз, чунки сиз шундай хизмат қилишни яхши кўрасиз. Тескариси ҳам тўғридир: Агар сиз бирор ишни қилишга кўнглингиз бўлмаса, сиз тезда умидсизланишингиз мумкин. Худога чин қалбдан хизмат қилишнинг иккинчи хусусияти самарадорликдир. Агар сиз Худо сизни севиб бажариш учун яратган ишини қилаётганингизда, сиз бунда муваффақият қозонасиз. Муҳаббат мукаммалликка етаклайди. Агар сиз вазифа ҳақида қайғурмасангиз, сиз бунда муваффақият қозонолмайсиз. Аксинча, бирор соҳада улкан муваффақиятларга эришган кишилар ишни вазифа ёки манфаат юзасидан эмас, балки чин қалбдан севиб бажарувчилардир. Азизлар, шу ерда сиз билан хайрлашамиз, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top