MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз ила яна соғ-саломатликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Навбатдаги мавзумиз сиз азизлар учун тайёрланди. Азиз биродарлар, ўз мақсадингизни билишингиз сизни ҳаётингизни етаклайди.

Мақсад ҳамиша жўшқинлик уйғотади. Ҳеч нарса аниқ мақсаддек қувватлантирмайди. Аксинча, агар мақсадингиз бўлмаса жўшқинлик тарқалиб кетади. Ётоқдан туриш ҳам юмушга айланади.

Ҳаддан ортиқча ишлаш эмас, кўпинча маъносиз ишлаш бизни толиқтириб, кучимизни адойи тамом қилиб, шодлигимизни ўғирлайди. Жорж Бернард Шо шундай ёзади:

“Бу ҳаётнинг ҳақиқий шодлигидир: ўзингиз энг юксак ҳисоблаган мақсад учун ишлатилишингиз; дунё сизни хурсанд қилолмаслигидан шикоят қилмасдан, касалликлар ва ғам-ғуссалар оқибатида юзага келган бесаранжом ва худбин доғлар ўрнига табиатнинг кучига айланишингиз”.

Мақсадингизни билишингиз сизни абадийликка тайёрлайди. Кўпгина инсонлар ерда абадий мерос қолдириш учун бутун ҳаётларини сарфлашади. Улар ўлганларидан кейин хотирланишни хоҳлашади. Аслида, энг муҳими бошқалар ҳаётингиз ҳақида нима дейиши эмас, балки Худо нима дейишидир.

Инсонлар барча муваффақиятлар бора-бора ортиб кетиши, қайдномалар узилиши, обру-эътибор сўниши, улуғворлик эса унутилишини англаб етмайдилар. Коллежда ўқиб юрган кезларида Жеймс Добсонинг мақсади теннис чемпиони бўлиш эди.

Унинг соврини коллежнинг кубоклари хонасида турганида у ўзини мағрур ҳис қиларди. Ҳаворий Павлус масиҳийликни бутун Рим империяси бўйлаб қарийб ёлғиз ўзи ёйди. Унинг сири диққат эътибори бир нуқтага қаратилгандадир.

У айтади: “Биродарлар, мен ўзимни муродимга етишганман деб ўйламасамда, фақат бир нарсанигина ўйлайман: орқамда қолганларни унутиб, олдимдагиларга кўз тикаман”. Филиппиликларга мактубининг 3 боби 13 ояти. Азиз биродар, агар ҳаётингиз таъсирга эга бўлишини хоҳласангиз, уни бир нуқтага қаратинг!

Чайқаланишни бас қилинг. Ҳаммасини бажаришга ҳаракат қилишни тўхтатинг. Камроқ бажаринг. Ҳаттоки яхши ишларни ҳам кесиб ташланг ва муҳим ишларнигина бажаринг. Фаолият билан унумдорликни адаштирманг. Сиз мақсадсиз ҳам банд бўлишингиз мумкин, лекин нима маъноси бор?

Павлус шундай дейди: “Биздан кимки камолотга эришган бўлса, худди шундай фикр қилсин. Агар сизнинг фикрингизда бошқа нарса бўлса, унда буни сизга Худо ошкор этади”. Филиппиликларга мактубининг 3 боби 15 ояти. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди.

Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top