Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна дастурларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, биз севгимиз орқали қадрланамиз. Севишни ўрганишингиз ҳаётингиз мақсади эканлигининг сабаби, севгимиз учун абадиятда қадрланамиз.
Худо руҳий етукликни ўлчашининг йўлларидан бири — муносабатларимиз сифатидир. Жаннатда Худо: “Менга иш фаолиятинг, банкдаги ҳисоб рақаминг ва қизиқишларинг ҳақида айтиб бергин,” — демайди.
Бунинг ўрнига У сиз бошқаларга қандай муносабатда бўлганингиз, айниқса муҳтожларни қандай қабул қилганингизни кўриб чиқади. Рабббимиз Исо Масих Уни севиш — Унинг оиласини севиш ва уларнинг ҳақиқий эҳтиёжлари учун ғамхўрлик қилишни билдиришини айтган:
“Подшоҳ жавоб бериб уларга деди: “Сизларга чинини айтайин: сизлар Менинг шу кичик биродарларимдан бирига неки қилган бўлсангиз, бу Менга қилганингиздир.” Матто Хушхабар китобининг 25 боби 40 ояти. Азиз биродарлар, Абадиятга ўтаётганингизда ҳамма нарсани ортда қолдирасиз.
Ўзингиз билан олиб кетадиган бир нарса бу — сизнинг характерингиздир. Шунинг учун Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Исо Масиҳ йўлида на суннат, на суннатсизлик бирон ишга ярамайди, фақат муҳаббат билан амал қилувчи имон ярайди.” Галатияликларга мактубининг 5 боби 6 ояти.
Шуни билиб олганингиздан кейин, мен ўйлайманки ҳар эрталаб уйқудан уйғонганингиздан кейин, ётоғингиз олдида тиз чўкиб, ёки унинг ёнида ўтириб, шундай ибодат қиласиз: “Худойим, бугун бирор ишни қиламанми йўқми, мен шунга амин бўлишни хоҳлайманки, Сен ва бошқаларни севиш учун вақт сарфлайин.
Чунки ҳаётнинг маъноси шу. Мен бугунги кунни бекорга кетишини хоҳламайман.” Агар бугунги кунни бекорга кетказмоқчи бўлсангиз, нега У сизга бошқа кунни бериши керак? Севгининг намоён бўлишининг энг яхши ифодаси вақтдир.
Нарсаларнинг муҳимлиги биз уларга қанча вақт сарфламоқчи эканлигимиз билан ўлчанади. Бирор нарсага қанчалик вақт сарфласангиз, шунчалик сиз уни қадрлашингиз ва муҳим ҳисоблашингизни билдиради.
Агар сиз инсонлар нимани қадрлашларини билмоқчи бўлсангиз, улар вақтларини қандай ишлатишларига эътибор беринг. Вақт энг қадрли совғадир, чунки сизда фақат маълум тартиб берилган.
Сиз кўпроқ пул ишлаб топишингиз мумкин, лекин кўпроқ вақт яратолмайсиз. Бирор кишига вақт ажратаётган бўлсангиз, ҳаётингизнинг қайтиб ололмайдиган қисмини унга сарфлаётганингизни билдиради.
Вақтингиз ҳаётингиздир. Шунинг учун бировга берадиган энг қимматли нарсангиз бу вақтингиздир. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр омон бўлинг.