3:14

Ҳар доим кечириш керак

MP3

Урушлар ва сиёсий ғалаёнлар аксари унутилмайдиган ҳафачиликларнинг оғир изларини қолдиради. Бошқа томондан эса, бундай вақтларда кечиримга ажойиб мисоллар пайдо бўлади. Жамоат оқсоқоли Сан Кореяда яшаган. У камтар ва меҳрибон киши эди. 1940 йилга келиб, мамлакатда ҳукмронлик қилаётган келгинди босқинчиларнинг қўлида асирликда ҳам бўлган эди. Тўсатдан унга икки ўғлининг халок бўлгани ҳақидаги хабар етиб келади. Уларни коллеждаги фаол-талабалар ҳаракатларига қўшилмагани учун ўлдиришган.

Ўғилларини тупроққа қўйган оқсоқол атрофидаги жамоани жуда ҳайратга солди. У Худо юрагига солган мухаббат билан ўғилларини ўлдирган қотилларни топиб уларни ўғил қилиб олишни хоҳлаётганини маълум қилди.

Ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган ёш йигитни отряддан чақириб олишганида у қўрқиб кетган эди. У ўз қурбонларининг оиласи билан танишди. «Биз икки ўғлимиздан жудо бўлдик», — деди оқсоқол Сан. «Бизникига кел. Уларнинг ўрнига бизга ўғил бўл.»

1987 йили миллионлаб телетомошабинлар телевидение орқали Гордон Уилсон билан бўлган суҳбатни кўришди. Унинг қизи Шимолий Ирландиядаги парад вақтида портлатилган бомба парчалари тегиб ҳалок бўлганди. Қизи жон бераётган пайтда отаси унинг қўлидан тутиб турди, аммо у террористларга қарши нафрат ва қасос ҳиссига берилмади. «Мен шу бугундан бошлаб ҳар куни улар учун ибодат қиламан. Худо уларни кечирсин, чунки улар нима қилаётганларини билмайдилар».

Эллик ёшли Голланд аёли Кори тен Бом фашистлардан яширинган яҳудийларга ёрдам бериб, ўз ҳаётини хавф остига қўйди. Бунинг учун уни опаси Бетси билан бирга Равенсбрюкдаги концлагерга жўнатишди. Опаси Бетси ўша ерда оламдан ўтди. Урушдан сўнг Корри кишиларга кечирим беришни ўргатишда ҳормай-толмай меҳнат қилди.

Бир куни Равенсбрюк лагеридаги назоратчилардан бири юзидан нур ёғилиб унинг олдида пайдо бўлди. (назоратчи садист, предстал). Назоратчи Худонинг кечиримини олган ва Коррининг қўлларини сиқиб қўйиш учун келган экан. Корри унга қарар экан, лагердаги барча дахшатлар ва опасининг азоблари кўз олдидан ўтди. Назарида қўли тахтадек қотиб қолган эди.

У жимгина ибодат қилди: «Масиҳ, мен уни кечира олмайман. Мени кечир».

«Мен унинг қўлини олганимда, — деб ёзади Корри, — ақлга сиғмайдиган ҳодиса рўй берди. Елкаларимдан қўлларим орқали бир оқим қуйилаётгандай ва мендан унга ўтаётгандай туюлди. Юрагимда унга нисбатан муҳаббат алангалаб юрагимни тўлдирди.

«Ў-ў-ў, улар бошқача одамлар-да, — дейсиз. – Мен бундай бўлолмайман. Мен улар каби бўлишни истайман ҳам деёлмайман.»

Албатта, ихтиёр ўзингизда, кечирмаслигингиз ҳам мумкин. Кечирим бермаслик, бошқа одамдан кўра сизни кўпроқ азоблайди. Доимо кучли хафалик, нафрат, алам ҳисси билан яшаш оғир. Аммо кечирим бермасликка қарор қилишдан олдин унинг оқибатлари ҳақида ўйлаб кўринг. Биз эса кечирим бермаслик қандай оқибатлар келтириб чиқаришини кейинги суҳбатларимизда маълум қиламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top