2:41

Чўпон 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, навбатдаги мавзуларимиз орқали сизлар билан учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Жамоат ўзига Худо томонидан юборилган чўпонни албатта тан олади.

Масиҳ унга одамларнинг қалб эшикларини очади ва қўйлар унга қулоқ соладилар. Агар ким бу ишга Худонинг Руҳи билан мўлжалланган бўлса, у бу ишнинг муҳимлиги, мураккаблиги, ўзининг нолойиқ эканлиги ҳисси билан вақтинча саросимага тушган бўлса-да, у бу ишни дунёдаги барча нарсадан афзал кўради, деб ўйлайман.

Бутун дунёдаги ҳеч бир нарса унинг бу ишдан воз кечишига мажбур қила олмайди. Агар биз Худонинг иродасига бутунлай бўйсунсак, ваъз қилишга бўлган хоҳишимиз ошиши ёки ошмаслигини аниқлаб олиш бу вазиятда фойдали, деб ўйлайман.

Агар шундай бўлса, бу яхши белгидир. Шу пайтгача бу тез-тез бўлиб турганидек, агар бирор киши ўзининг юрагида Худо марҳаматига бўлган кучли истакни ҳис қилмасдан фақат бошқалар учун ваъз қилишни истаса, у ҳолда унинг иштиёқи Муқаддас Руҳдан эмас, кўпроқ ўзининг ҳурмат талаб эканлигидан хавотирланиш мумкин.

Ваъз қилишнинг бу самимий интилиши ва истагидан ташқари бунга бизнинг бошқа қобилиятларимиз, ишни тушунишимиз ва нотиқлигимизнинг ўз вақтида бор бўлиши ҳам муҳимдир.

Худованд кимнидир бошқаларга насиҳат қилиш учун юбораётганда, албатта У бунинг учун зарур бўлган воситалар билан таъминлайди. Мен ўйлайманки, кўпчилик бу соҳага яхши ниятлар билан келган, аммо ўзларининг унвони доирасидан четга чиққан ёки умуман юқоридан чақирувни кутмаганлар.

Оддий масиҳий ва руҳонийлар ўртасидаги асосий фарқ: руҳонийга шахсан унинг учун эмас, балки бошқаларга насиҳат қилиши учун бериладиган алоҳида чўпонлик қобилиятларининг мавжудлигидадир.

Бу қобилиятлар ўз вақтида пайдо бўлиши керак, уларни дарҳол келишини кутиш мумкин эмас, бироқ улар аста-секин ривожланиши лозим, деб ўйлайман. Улар бизнинг унвонимиз учун керак, лекин унга бўлган интилишимизнинг мустаҳкамланиши учун дастлабки шартлари сифатида талаб қилинмайди.

Сиз, ҳурматли биродар, ҳали ёшсиз, хозир айнан кучга тўлган пайтингиз сизнинг вақтингиз ҳали олдинда. Шунинг учун сиз бу қобилиятларга эга ёки эга эмаслигингиз масаласи билан ҳозир ҳавотирланмаслигингиз керак. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз якунига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top