Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз билан ғойибона учрашиб турганимиздан жуда мамнунмиз. Азиз дўстлар, руҳий етуклик дарҳол ёки автоматик тарза содир бўлмайди, бу секин-асталик билан, босқичма-босқич ҳаракат бўлиб бутун ҳаётимиз давомида юз беради.
Ушбу жараён ҳақида Павлус шундай деган: “Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худо Ўғлини таниб-биладиган, Масиҳнинг камолига эришган етук одамлар бўламиз.” Эфесликларга мактубининг 4 боби 13 ояти.
Сиз бажарилишда давом этаётган ишсиз. Сизнинг Масиҳ характерини шакллантириш учун ўзгаришингиз бутун ҳаётингизда давом этади ва ҳаттоки шунда ҳам у бу ерда содир бўлмайди.
Бу сиз жаннатга борганингизда ва Исо келганида содир бўлади. Характерингиздаги тугалланмаган иш эса, ўралиб ташланади. Муқаддас Калом агар биз Исони кўрсак ўшанда Унга ўхшаган бўлишимиз ҳақида айтади: “Эй маҳбубларим, ҳозир биз Худонинг болалари бўлсак-да, келажакда нима бўлишимиз ҳануз ноаниқ.
Фақат шуни биламизки, Исо Масиҳ зоҳир бўлганда, биз У сингари бўламиз; У қандай бўлса, шундай ҳолда кўрамиз.” 1-Юҳанно мактубининг 3 боби 2 ояти. Масиҳийликда чалкашлик Худо сизнинг характерингизни ўзгартиришни жуда хоҳлашига эътибор бермаслик оқибатида юзага келади.
Биз баъзи бир масалаларда, масалан “Қандай иш топишим керак?” каби муаммоларда Худо жим турган вақтида хавотирга тушамиз. Ҳақиқат шуки, Худонинг сизда ҳаётингиздаги иродаси учун бир қанча ишлар мавжуд.
Худо учун муҳими, сиз ҳар бир ҳаракатни Масиҳ муносабати билан бажаришингиздир. Худо сизнинг нима қилишингиздан ҳам сизнинг ким эканлигингиз билан қизиқади.
Худо сизнинг ишингиздан ҳам кўра, сизнинг характерингиз билан кўпроқ қизиқади, чунки сиз ишингизни эмас, балки характерингизни абадий ҳаётга олиб кетасиз. Муқаддас Калом шундай огоҳлантиради: “Бу дунёга уйғунлашманглар. Худонинг яхши, манзур, комил иродасининг нима эканини фаҳмламоқ учун фикрингизни янгилаш орқали тубдан ўзгаринглар.” Римликларга мактубининг 12 боби 2 ояти.
Сиз Масиҳга ўхшашингиз учун тескари қарор қабул қилишингиз керак. Акс ҳолда тенгқурлар, ота-оналар ёки маданият сизни ўз қолибига тушириб олади. Афсуски, бир қанча машҳур масиҳийча китобларни ўқиб чиқсак, кишилар уларнинг ҳаётларидаги Худонинг ажойиб режасини тарк этиб, роҳат фароғатда яшаш ва яхши ҳиссиётларга эга бўлиш йўлига ўтиб кетганлар.
Бу биродарчилик эмас, балки ўзига маҳлиё бўлишдир. Исо хочда биз шинам яшашимиз, яхши ҳаёт тарзига эга бўлишимиз учун жон бермади. Шу билан азизлар, мавзумиз якунига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг азизлар.