Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз билан ғойибона учрашиб турганимиздан жуда мамнунмиз. Азиз дўстлар, Жамоат оиласи сизни ҳақиқий имонли сифатида аниқлаб беради.
Мен ўзимни агар бирор аниқ гуруҳдаги масиҳийлар билан бирга йиғилмасам, ҳақиқий масиҳий деб айта олмайман. Исо шундай деган: “Агар орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади.” Юҳанно мактубининг 13 боби 35 ояти.
Агар биз жамоатга севги билан турлича ирқлар ва ижтимоий мақомлар билан тўплансак, бу дунё учун кучли гувоҳлик бўларди. Сиз ўзингизча Масиҳ танаси эмассиз. Сиз буни намойиш этиш учун бошқаларга муҳтожсиз.
Алоҳида эмас, балки биргаликда биз Унинг Танасини ташкил қиламиз. Жамоат оиласи сизни ўзингизга қаратилган яккалигингиздан халос қилади. Маҳаллий жамоат Худо оиласига кириш учун синф хонасидир.
Бу худбинликсиз ва меҳрибон севгини машқ қилиш учун лабораториядир. Қатнашувчи аъзо сифатида сиз бошқалар ҳақида қайғуришни ва бўлишишни ўрганасиз. “Агар бир узв азоб чекса, бутун узвлар у билан бирга азоб чекади. Агар бир узв юксалса, бутун узвлар у билан бирга севинадилар.” 1-Коринфликларга мактубининг 12 боби 26 ояти.
Оддий ва номукаммал имонлилар билан мунтазам алоқада бўлиш орқалигина Инжилнинг бир-бирига боғланганлик ва алоқада бўлиб туриш ҳақидаги ҳақиқатини ўргана оласиз.
Инжилнинг биродарчилиги биз бир-биримизга Исога боғланганчалик боғланишимизни билдиради. Худо биздан бир-биримиз учун ҳаётимизни беришимизни кутади. Юҳанно мактубининг 3 боби 16 оятини билувчи кўпгина масиҳийлар 1-Юҳанно мактубининг 3 боби 16 оятидан бехабардирлар. “Масиҳ бизлар учун жонини фидо қилди, ана шундан биз муҳаббатни билдик. Биз ҳам биродарларимиз учун жонимизни беришга бурчлимиз,” – деб ёзиб қўйилган ушбу оятда.
Бу биз бошқаларга кўрсатишимиз керак бўлган қурбонлик севгисидир бўлиб, Исо бизни севганидек биз ҳам бошқаларга севгимизни кўрсатишимиз керак. Жамоат оиласи сизга руҳий мушакларингизни ўсишига ёрдам беради.
Сиз ҳеч қачон улуғлаш хизматларига қатнашиб шунчаки томоша қилиш орқали етуклик сари ўса олмайсиз. Фақатгина маҳаллий жамоатнинг ҳаётига тўлиқ қатнашиш руҳий мушакларни ўстира олади.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Ҳар бир бўлакнинг алоҳида ўз ҳолича, муҳаббат билан ҳаракат қилиши натижасида бадан ўсиб-улғаяди.” Эфесликларга мактубининг 4 боби 16 ояти. Шунинг билан бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.