3:06

Руҳий ғалаба 105

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий тингловчилари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Одамлар қандай бўлишларидан қатъий назар, хоҳ ақлли, хоҳ ўқимишли, хоҳ саводсиз, хоҳ ишсиз — уларнинг ҳаммаси учун Худонинг марҳамати баробар.

Ҳатто Матто китобини ўқиганимизда Худованд барчага бир хил қуёш нурини сочиши ва барча одамларнинг устига бир хил ёмғир ёғдиришини кўришимиз мумкин. Аслида Худога бўйсуниш орқали шайтонга қарши жанг олиб бориш жараёни у қадар мушкул эмас.

Муҳими, Худованд билан бўлган алоқамизнинг қандайлигидир. Ҳар бир киши Худо Каломини тушунишга, Унга бўйсунишга, иблисга қарши чиқиб, унинг зулмидан озод бўлишга лаёқатлидир. Одамни озод қилувчи ягона Зот — бу Нажоткоримиз Исодир. Биз бор-йўғи Унинг қўлидаги асбоблармиз холос. Инсоннинг итоат ва имон билан Ҳазрати Исога берган жавоби уни қулликдан озод қилади.

Энг асосий нарса бу — Худо ва инсоннинг У билан қиладиган муносабатидир. Худованд билан қўрқмасдан шахдам қадамлар ташласак бўлади. Ҳар бир “қадамимиз” одамни Ҳазрати Исодаги озодлик сари етаклайди ва уни имон орқали турли тўсиқлардан озод қилади.

Борди-ю, биз кўп йиллар давомида ёлғонга ишониб келган бўлсак, ҳақиқатни танлашимиз осон бўлмаслиги мумкин. Ҳақиқат нурида юриш ва ёлғонни рад қилиш учун юракка тинчлик бермайдиган қўрқувларга қарши курашиш керак. Шайтон бизни тўғри ишлар қилишимизга йўл бермаслик мақсадида қўрқувни ишга солади.

Қўрқув бизни заифлаштиради, худбин қилиб қўяди ва онгимизни шу даражада эгаллаб оладики, биз қўрққан нарсамиздан бошқа ҳеч нарсани ўйлай олмай қоламиз. Бироқ қўрқув, унга йўл берсаккина, биздан устун келади ва бизни бошқара олади.

Биз Ҳазрати Исода Ким эканлигимиз ҳақидаги ҳақиқатни тасдиқлашимиз яхшилаб ўйлаб кўришимиз ва ҳақиқат тасдиғимизда маҳкам туришимиз керак. Айниқса ҳозирги шароит кўпчилик биродарларимизни қўрқитиб қўйди десак, хато қилмаймиз. Менинг бир масиҳий дўстим бор.

Тўғриси, у ҳеч нарсадан қўрқмайди, десак ҳам бўлади. Кўпгина қувғин ва ташвишларни бошидан кечирган биродаримиз. Унинг айтишича, агар кимнидир имони учун ўлдирса — Худонинг олдига борамиз, қамаб қўйса — Хушхабар айтамиз, демак ҳали қиладиган хизматимиз кўп экан. Азиз биродар, Худованд биз билан бўлса, кимдан ва нима учун қўрқишимиз керак?!

Ахир Отамиз дунёни енгди. Агар У хоҳласа, сизга азоб бераётганларни ҳам ҳозирнинг ўзида Ўзига бўйсундира олади. Азизлар, Худованд ва Раббимиз биз билан. Бизга мактуб йўлланг, бизнинг манзил: dilkash@najot.com Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top