2:45

Руҳий ўсиш 05

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз билан ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан жуда мамнунмиз. Ҳурматли биродарлар, қачонки чақалоқ туғилганида у тўғридан-тўғри кишиларнинг умумбашарий оиласининг бир қисмига айланади.

Шу билан бирга ушбу чақалоқ парвариш қилиниши, боқилиши ва соғлом ва кучли ўсиши учун аниқ бир оиланинг аъзоси бўлиши керак. Бу руҳий ҳаётга ҳам тўғри келади.

Сиз бошқатдан туғилганингизда тўғридан-тўғри Худонинг умумбашарий оиласининг аъзосига айланасиз, аммо шу билан бирга Худо оиласининг маҳаллий аъзолигига ҳам қўшиласиз. Жамоатга қатнашиш ва жамоатнинг аъзоси бўлиш орасидаги тафовут бағишланишдир.

Қатнашувчилар чеккадан туриб кузатувчилардир, аъзолар эса хизмат билан шуғулланувчилар. Қатнашувчилар маъсулият билан бўлишмасдан туриб жамоатдан манфаат кўрадилар. Улар бир-бирига бағишланмай яшайдиган жуфтликларга ўхшашади.

Азизлар, нима учун маҳаллий жамоат оиласида иштирок этиш шунчалик муҳим? Чунки бу сиз фақат назарий эмас, балки ҳақиқатда руҳий ака-укаларингиз ва опа-сингилларингизга бағишлангингизни тасдиқлайди. Худо сиздан мукаммал кишиларни эмас, балки ҳақиқий кишиларни севишингизни истайди.

Сиз бутун умр мукаммал жамоат қидиришингиз мумкин, аммо уни ҳеч қачон тополмайсиз. Сиз номукаммал гуноҳкорларни худди Худо уларни севганидек севишингиз лозим. Ҳаворийлар Қуддусдаги масиҳийлар бир-бирларига нисбатан бағишланишга жуда аниқ ёндашганлар.

Улар биродарчиликка бағишланган эдилар. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Улар ҳаворийларнинг таълимотига, ҳамдўстликка, нон синдиришга ва тоат-ибодатларга астойдил берилиб борар эдилар.” Ҳаворийлар мактубининг 2 боби 42 ояти.

Худо сиздан буларга ҳозирги кунда ҳам бағишланишингизни истайди. Масиҳий ҳаёт фақатгина Масиҳга бағишланишдан кўра кенгроқдир; бу бошқа Масиҳийларга ҳам бағишланишни ўз ичига олади. Македониядаги имонлилар буни тушунишган эдилар.

Ҳаворий Павлус шундай дейди: “Улар ҳатто умид қилганимиздан ҳам зиёдроқ қилдилар: ўзларини олдин Раббимизга, кейин Худонинг иродаси билан бизга бағишладилар.” 2-Коринфликларга мактубининг 8 боби 5 ояти. Маҳаллий жамоатнинг аъзосига айланиш — сиз Худо фарзанди бўлганингиздан кейинги табиий босқичдир. Сиз Масиҳга бағишланиш орқали масиҳий бўласиз, аммо сиз ўзингизни аниқ гуруҳдаги имонлиларга бағишлаш орқали жамоат аъзосига айланасиз. Биринчи қарор нажот келтиради; иккинчиси эса биродарчиликни шакллантиради. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top