3:40

Одам Ато ва Момо Ҳаво 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар, Худо энг биринчи бўлиб одамни Одам Ато деб атади.

Одам Ато қадимги иброний тилида “одам” сўзини англатади. Кейин Худо хотин кишини яратди. Сўнгра Парвардигор Эгамиз: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас, унга муносиб шерик яратаман”, деди. Ибтидо китобининг 2 боби 18 оятида.Шу боисдан Парвардигор Эгамиз одамни қаттиқ ухлатиб қўйди.

Одам ухлаб ётганда, Худо унинг қовурғасидан биттасини олди ва қовурғанинг ўрнига эт қоплади. Парвардигор Эгамиз одамнинг қовурғасидан хотин кишини яратди ва уни одамнинг олдига олиб келди. Шунда одам айтди: “Ниҳоят, бу менинг суякларимдан пайдо бўлган суякдир, Менинг этимдан яралган этдир.

У Хотин, деб аталгай,чунки у эркакдан яратилгандир.”Шунинг учун эркак киши ота–онасидан бўлак чиқиб, хотинига боғланиб қолади, иккаласи бир тан бўладилар. Одам билан хотини қип–яланғоч юрардилар, бир–бирларидан уялиш ҳиссини сезмасдилар”. Ибтидо китобининг 2 боби 21 ва 25 оятлари.

Азиз биродарлар, ушбу оятлар устида доимо қизғин баҳслар бўлган. Баъзилар, Худо хотин кишини иккинчи даражали қилиб яратган, деб ҳисоблайдилар. Лекин бу ундай эмас. Худо хотин кишини эркак кишининг чўриси бўлиши учун, унинг товонидан яратмади, балки қовурғасидан яратди, токи хотин унга шерик бўлсин.

Кейинроқ Одам Ато хотинига Момо Ҳаво деб ном берди, бу ном “ҳаёт берувчи” деган маънони беради. Худо Одам Ато ва Момо Ҳавони махсус улар учун яратган боққа жойлаштирди. Боғ Адан деб номланар эди. Парвардигор Эгамиз шарқда Адан деган жойда боғ барпо қилиб, Ўзи яратган одамни ўша боққа қўйди.

Кейин Парвардигор Эгамиз ердан чиройли, лаззатли мева берадиган ҳар хил дарахтларни ўстирди. Боғнинг ўртасига ҳаёт ато этувчи дарахтни ва яхшилик билан ёмонликни билиш дарахтини қўйди. Ибтидо китобининг 2 боби 8 ва 9 оятлари. Бугунги куннинг ҳеч бир боғи ёки ҳайвонот боғи бу боққа тенг келолмасди.

Бу жаннат боғи эди; ундаги яйловларнинг серҳашам ўт-ўланларини, дарёларининг биллур сувини, ҳайвонлар, балиқлар ва қушларнинг турли-туманлигини тасвирлаш қўлимиздан келармикин? Сув устидаги гумбаз у ерда ноёб иқлимли шароитда яратилган эди: … Парвардигор Эгамиз ҳали ерга ёмғир ёғдирмаган, ерга ишлов берадиган бирон кимса яратмаган эди.

Лекин ер остидан сув чиқиб, бутун ер юзини суғорарди. Ибтидо китоби 2 боб 5 ва 6 оятлари. Ўша боғнинг қандайлиги ҳақида биз хаёл қила оламиз холос, лекин битта нарса аниқ: одамзод учун бу мукаммал жой эди. Одам Ато билан Момо Ҳаво у ерда шунчаки яшамасдилар, Худо боғни шундай қилиб яратган эдики, боғда уларга ҳамма нарса ошиғи билан берилган эди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top