3:10

Ҳаворий Павлус 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Навбатдаги мавзумиз сиз азизлар учун тайёрланди, марҳамат тингланг. “Сал кам ўн йил ичида ҳаворий Павлус империянинг тўрт вилоятида жамоатларга асос солди: Галатия, Македония, Ахая ва Асия.

Масиҳ туғилганидан кейин 47 йилгача бу вилоятларда жамоатлар бўлмаган эди. 57-чи йили ҳаворий Павлус у ерда ўзининг ишлари тугагани ҳақида айтди. Бу ҳақиқатдан ҳам лол қолдирувчи далил.

Жамоатларга шунчалик тез асос қўйилиши, ишончли, бугун бизлар учун қийинчиликлар ва ташвишларга, ноаниқликларга, муваффақиятсизликларга, битта хатоликнинг ҳалокатли тарзда такрорланиши, деярли ақлга сиғмайди.

Албатта, кейинроқ кўплаб хушхабарчилар ҳаворий Павлусдан кўра кўпроқ одамларни имонга жалб қилдилар; кўплари у воизлик қилгандан каттароқ ҳудудларда Каломни ваъз қилди; лекин шуни тан олиб айтишимиз керакки, ҳеч ким у каби жамоатларга асос сола олмаган.

Биз аллақачон мумкин деган нарсаларни унутиб юборганмиз. Бугун, агар одам ҳаворий Павлуснинг усулларини қўллаб-қувватлашга журъат этса, у ҳайратли натижаларга эришса ва бу усуллар бизнинг диққатимизга сазовор бўлса, балки қўлласак ҳам, у инқилоб ғояларида айбдор бўлишга таваккал қилади”.

Аллен, Павлуснинг бошқа кўплаб хушхабарчилардан фарқ қилиб, ўзининг ишларини катта ва муҳим аҳоли яшайдиган жойларида – узоқ туманларда Хушхабар тез тарқатилаётган савдо марказларида ва сиёсат таъсирларида олиб борганини кўрсатади.

У жамиятнинг ҳамма табақасига тегишли бўлган одамларнинг диққатини қамраб олишни биларди ва шунинг билан бирга жамоатни кенг асос билан таъминларди. Бундан ташқари, у хушхабарчи постларга эмас, балки мустақил жамоатларга асос солди.

У “келиб кетувчиларни йиғмади, у жамоатни ўрнатди”, “қийин”, “жамоат ташкилотининг чет элча усулларидан” қочди. Бугунги тадқиқотлар Павлуснинг усулларини бошқа соҳаларда ҳам амалга ошириш имкониятларини кўришмоқда.

Кристи Вилсон ўзининг “Бугунги чодир қурувчилар” – деган китобида, хушхабарчилар худди Павлус қилганидек жамоатларга асос солиб, Хушхабарни тарғиб қилиб ва ўзини ҳамма керакли нарсалар билан таъминлаб, аниқ бир касбга эга бўлиб, бошқа мамлакатлардаги хизматларнинг имтиёзларини ўйлаб кўришлари лозимлигини таъкидлайди.

Нафақат Павлуснинг методлари, балки унинг бошидан кечирган синовлари ҳам замонавий хушхабарчилар учун намуна бўлиши мумкин. Азиз биродарлар, ҳаворий Павлусдан ҳар томонлама ўрнак олсак арзийди. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, яна соғ-омонликда учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top