Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз билан омонликда яна учрашиб турганимиз учун Худовандимизга раҳмат айтамиз. Азизлар, биз номукаммал ва гуноҳкор инсон бўлганимиз учун ҳам, агар етарли вақт давомида биргаликда бўлсак, албатта бир-биримизни жароҳатлаймиз.
Баъзида атайлаб шундай қиламиз ва баъзида билмай туриб қиламиз, барибир нима бўлган тақдирда ҳам биродарчиликни тиклаш ва янада мустаҳкамлаш учун жуда кўп шафқат ва иноятга муҳтожмиз.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Агар бир киши иккинчисидан хафа бўлса, Масиҳ сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар.” Колосаликларга мактубининг 3 боби 13 ояти. Худонинг бизга кўрсатган шавқати бизнинг бошқаларга шафқат кўрсатишимиз учун далда берувчи куч бўлади.
Азиз биродарлар, ёдингизда бўлсинки, ҳеч ким сиздан Худо сизни кечирганчалик ёрдам сўрамайди. Кимдир сизни ранжитса, сизда шундай хоҳиш бўлиши мумкин: Мен бор куч ғайратимни ва ҳис-туйғуларимни уни қайта тўлаш учунми ёки уни ҳал қилиш учун ишлатишим керакми?
Иккаласини бир вақтда бажаролмаймиз. Кўпгина инсонлар шафқат кўрсатишни истамайдилар, чунки улар ишонч ва кечирим ўртасидаги фарқни тўлиқ тушунмайдилар. Кечирим ўтмишни унутиб юборишдир. Ишонч эса келажак билан боғлиқдир.
Кечирим сўралиши ёки сўралмаслигидан қатъий назар дарҳол кўрсатилиши керак. Ишонч эса вақт давомида секин-аста содир бўлади. Ишонч сақланиб бориладиган қайдларга муҳтождир.
Агар сизни бирор киши кетма-кет ранжитаверса, Худо сизга уни дарҳол кечиришингизни айган, аммо унга дарҳол ишонишингиз ва сизни жароҳатлаши учун имкон беришингизни айтмаган.
Улар ўзгарганларини вақт давомида кўрсатиб боришлари керак. Ишонч тикланадиган энг яхши жой далда берувчи ва маъсулдор кичик гуруҳларнинг ёрдамидир. Сиз кичик гуруҳда бўлишингизнинг яна бир неча афзалликлари мавжуд.
Бу Масиҳий ҳаётингиз учун энг муҳимдир. 2000 йил мобайнида масиҳийлар кичик гуруҳларда бирга йиғилишиб келганлар. Агар сиз шундай гуруҳларнинг бирортасига эга бўлмасангиз, сизга нима етишаётганлигини билолмайсиз.
Азизлар, биз жамоат учун яратилганмиз. Жамоатларимизни ўсиб хамда кенгайиши учун хизмат қилайлик. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.