2:54

Масиҳнинг қони 01

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлисларимиз, сиз азиз биродарларимиз билан яна соғ-омон учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, Худованднинг Нури қалбимизга кирганида қилиб қўйган гуноҳларимиз учун қанчалик қийналишимизни ҳар биримиз яхши биламиз.

Шу қилган гуноҳларимиз қанчалик ифлос эканлигини, ёмонлигини билганимиздан кейин, уларни кечирилишини сўраб Худовандга ёлворамиз, ибодат қиламиз. Шунга қарамасдан кечирим олганимиздан кейин ҳам гуноҳ баданимизда амал қилаётганига гувоҳ бўламиз.

Гуноҳ ичимизда яшаётгани эса бизни яна баттар қийнай бошлайди. Кўпчилик имонли биродарларимизга бутун инсонятнинг баданини ўзи гуноҳкорлиги анча кеч етиб боради.

Муаммо гуноҳ қилиб қўяётганимизда ҳам эмас, муаммо бизнинг ўзимизда бизнинг бутун табиатимизнинг ўзи гуноҳкордир. Азиз дўстлар, гуноҳ қилишга мойиллик ҳар биримизнинг ич-ичимизга сингиб кетган.

Албатта, кўпчилигимиз содир этган гуноҳларимиз учун Худодан кечирим сўраймиз ва кечирим оламиз ҳам, лекин орадан вақт ўтиши билан яна гуноҳ қилаверамиз. Албатта, ҳар биримиз Худонинг иноятига ва кечиримига эгамиз, лекин бу ҳали етарли эмас.

Энг муҳими хар бир гунохга мойиллиги бор инсон, гунохнинг кучидан озод бўлиши керак. Албатта ҳар биримиз қилган ёмон ишларимиз учун кечирим олишга муҳтожмиз.

Шу билан бирга мен ўзимни кимлигимдан озод бўлишга ҳам жуда-жуда муҳтожман. Азиз биродарлар, агар эътибор берган бўлсангиз, Римликларга мактубининг биринчи саккизта мактубида нажотнинг икки томони ёритилган.

Биринчидан, Худованднинг бизларни гуноҳларимизни кечириши бўлса, иккинчидан — гуноҳнинг ҳокимлигидан озод бўлиш йўлидир. Мактубнинг биринчи бешта боби, инсонларнинг гуноҳга ҳар хил жуда кўп гуноҳга ботганлиги, Раббимиз Исо Масиҳнинг воситаси ёрдамида эса гуноҳларнинг кечирилиши ҳақида ёзилган.

Олтинчи бобдан бошлаб, бизларнинг Масиҳ билан бирга хочга михланганлигимиз ҳақида сўз кетади. Мактубнинг биринчи қисмида Раббимиз Исо Масиҳнинг Қони бизларнинг гуноҳларимиз ювилиши учун тўкилганлиги ҳақидадир.

Мактубнинг иккинчи қисми эса Худованд амалга оширган Раббимизнинг хочи орқали амалга оширилган иш ҳақида, яъни бизларнинг Раббимиз билан Унинг ўлимида, кўмилишида ва қайта тирилишида бирлашганлигимиз ҳақидадир.

Азиз биродарлар, кейинроқ биз кўрамизки, тўкилган Қон биз қилган ёмон ишларни, Хоч эса бизнинг ёмон табиатимизни бартараф қилиш учун берилган экан. Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг, азиз дўстлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top