3:05

Масиҳийлик 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар! Ёдингизда бўлса, ибодатга йиғилган 3000 та одам, агар улардан фақатгина 7 фоизи Масиҳ ҳақида Хушхабар айтишга ўргатилган бўлса ва атиги 2 фоизи ҳеч бўлмаганда битта одамни бўлса ҳам Исо Масиҳга келтирган бўлса, бу жамоат буюк жамоатни ифодалай оладими?

Жамоатнинг ҳар бир аъзосини шахсий муқаддасилигини синалишидан ташқари, жамоатнинг ўзини синалиши, уни бу дунёга қанчалик таъсир кўрсатаётганлигининг жавобида мужассамлашган.

Америка жамоатларида кўпгина руҳий шизофрениклар бор, улар скамейкаларда ўрин эгаллашади, ваъзларни баҳолашади, бироқ уларнинг имони ҳаётига тўғри келмайди. Масиҳийлар, одамларни Масиҳ қолдирган насиҳатларни бажаришга ўргатиш услубларига яхши тайёрланишмаган, чунки чўпонлар бу услубларни ишлаб чиқмаган.

Натижада улар даҳшатли кучсизликни ва виждон азобларини сезишади. Кўп жамоатлар одамларнинг оддийгина жамоатдан жамоатга ўтишлари туфайли ўсади. Муқаддаслар билан алмашиш — бу охирги замон буйруғи.

Ҳақиқатдан, баъзи қўштирноқ ичидаги “буюк жамоатларда” Масиҳда имонга келганларни бармоқда санаб чиқиш мумкин. Унинг ўрнига жамоатлар кўп одамларни қулоққа ёқадиган қизиқарли ваъз ва мусиқа орқали қизиқтиришади.

Шунинг учун ҳам одамлар жамоат жуда катта, хизматчилари эса керакли иш билан банд, деб ўйлашади. Ҳақиқатда эса дастури халққа яхшироқ бўлиб кўринган жамоатлар кўп одамларни йиғади; бироқ дунёда ресторан ва театрлар кўпроқ ўйин–кулгини тақдим эта олгандагина энг яхшиси, деб ҳисобланади, шундай эмасми азизлар?

Клир ва жамоат қатнашчилари ораларида шундай бўлдики, клириклар профессионал бажарувчилар, жамоатга қатнашадиганлар эса томошабин бўлиб қолдилар. Томоша қанчалик кўзга ташланадиган бўлса, томошабинлар шунчалик кўпроқ бўлади.

Оломонга нон ва намойиш кераклиги бу азалдан равшан бўлган факт. Масиҳ жамоат олдига қўйган мақсаддан ҳеч асар йўқ. Элтон Трубладнинг таъкидлашича, “одатда чақали масиҳийлар якшанба ибодатига тўда-тўда бўлиб боришади.

Аммо бу чақали иштиёқдир, чунки улар ўзларини спектаклда томашабин, деб фараз қилишади.” Сўнгра Трублад шуни таъкидлайди, сажда қилиш учун йиғилаётган одамларнинг сонига урғу бериш, Масиҳгача мажусийларда ҳам бўлган: “Диний маросим ҳаракати учун ибодатхонага йиғилган одамларнинг сонига қараганда, биз эски аҳд менталитетига қайтамиз”.

Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top