3:16

Марказий Осиёда Масиҳийлик 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар! Азиз биродарлар, деярли эллик йил давомида Поликарп, нозир сифатида, атрофдаги одамларга кучли таъсир кўрсатади. Эллиот Райт сўзлари бўйича, “у мулойим эди… барча одамлар орасида камтарликка ўрганиш бўйича ажойиб намуна эди”.

У аср ҳаворийсига тегишли эмасди ва ўзининг Юҳанно билан боғлиқ бўлган кечинмаларидан ташқари ҳеч қачон ўзини ҳаворийлар билан тенглаштирмаслиги унинг Мактубидан кўриниб турибди: “Биродарларим, буни манманлик билан ёзмаяпман, балки сизлар бу ҳақда мендан сўраганингиз учун ёздим.

Чунки мен ҳам, менга ўхшаган бошқа ҳеч ким, сизларнинг орангизда бўлган… ва ҳақиқат сўзини сизларга ўргатган улуғ ва марҳаматга эга бўлган ҳаворий Павлуснинг донолигига эга чиқолмайди”.

Масиҳ туғилишидан 156 йил Осиёга масиҳийликка қарши таъқиблар сиртмоқ солди. Бу ҳақида Смирна жамоатига ёзилган мактубда айтилган. Фуқаролик ҳокимияти бизларга нотаниш бўлган сабабларга кўра бир неча масиҳийларни ўлдиришга қарор қилдилар.

Поликарп улар хоҳлаган нишон бўлиши мумкин эди ва имонлилар унинг махфий жойга бекинишини талаб қилдилар. Лекин у узоқ вақт яширинмади. Унинг хизматкори азобга чидаб тура олмади, аскарлар унинг пана топган жойини билиб қолишди ва болохонада яширинган жойидан топиб олдилар.

Аммо Поликарпнинг ўлими ҳокимиятдагиларнинг кўришни хоҳлаганидек бўлмади. Поликарп саксон олти ёшга тўлган эди ва уни ўлдиришдан нима наф бор эди? Ҳокимлар, имонидан воз кечишини талаб қилдилар.

Унинг воз кечиши мажусийларнинг масиҳийлар устидан ғалаба ва Исога “сиғиниш”га кучли зарба олиб келган бўларди. Бунинг қандай аҳмоқлик тарафи борки сен, “Цезар сен Худосан” десанг ва унинг ҳақига тутатқи тутатсанг, сен ўзингни-ўзинг қутқарасан”, – деб уни тутиб олиб келишган пайтида амалдорлар ундан илтимос қилишди.

“Ўз ёшингни ҳурмат қилишни бил”, – деди олий амалдор, – “Цезарнинг илоҳийлигига таъзим қил; тавба қил ва айтгин: “Йўқолсин атеистлар”. Таъзим қил ва мен сени қўйиб юбораман”.

Бунинг орқасидан, қадимги жамоатларнинг тарихчиси Евсевия тарафидан чиройли қилиб тушунтирилган: “Лекин Поликарп йиғилган жамоага нигоҳ ташлади-да, уларга қўлини силтаб, чуқур нафас олди, кўзларини осмонга тикиб ва баланд овозда деди: “Йўқолсин худосизлар!” Азиз биродарлар, ишонаманки унга ўзига яраша оғир бўлган. Шу билан бирга у келажакни, яъни Худованд билан бирга яшаш қандай ажойиб эканлигини ҳам олдиндан кўра олган. Ҳозирги кунда ҳам ўзига яраша азоблар, қийноқлар бор. Лекин ўша Худо ҳозирга қадар биз билан эканлигини эсимиздан чиқармайлик. Азизлар, шу жойда мавзумизга якун ясаб, ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини сизга айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top