Ассалом алайкум! Муқаддас Китоб илоҳиёти Муқаддас Китобдаги ҳар бир матннинг бизга қандай алоқаси борлигини кўрсатиб беради. Масиҳ илоҳиётнинг асосидир, шунинг учун Каломнинг матни У билан қандай алоқага эгалигини ва биз Масиҳ билан қандай муносабатга эгалигимизни билишимиз зарур.
Бу икки савол биздан Исо Масиҳ Хушхабарни қандай тушунганини билишни талаб этади. Масиҳ Хушхабари Эски Аҳднинг бажо бўлиши ҳамда бизнинг бўйсунишимизни талаб этадиган Худо Шоҳлигининг келиши бўлган.
Бундай Хушхабар бизни Муқаддас Китобга юборади. Демак, энди биз Муқаддас Китоб илоҳиётида қилингани каби, Худо Каломига адабиёт ёки матн сўзлари, тарих ёки Муқаддас Китоб ҳикоялари ва мана шу жиҳатлар орқали очиб берилган ваҳий сифатида қараймиз.
Бошқача қилиб айтганда, Муқаддас Китоб илоҳиёти Масиҳ ҳақидаги Каломдан бошланади, ундан сўнг Янги Аҳддаги гувоҳликлар Худо Эски Аҳдда очиб берган барча ваҳийлар билан қандай алоқага эгалигини тушунишга ҳаракат қилади.
Масиҳ Муқаддас Китобнинг асосий моҳиятини очиб бериш, Худонинг Ўзи яратган мавжудотлари, айниқса, инсоният билан муносабатининг қандайлигини очиб бериш орқали, Муқаддас Китоб илоҳиёти учун асосий андозани тақдим этади.
Биз Муқаддас Китоб илоҳиёти услубларини кўриб чиқдик. Энди келинг, ҳозирча, расмий илоҳий ўқиш ўзининг фанлари, имтиҳон ва дипломлари орқали берадиган босимни бир четга суриб қўяйлик.
Ҳозиргача мен нима учун Муқаддас Китоб илоҳиёти билан шуғулланишимиз керак, деган саволга Каломга асосланиб жавоб беришга ҳаракат қилдим. Албатта, бу жавобларнинг академик диплом олиш билан мутлақо алоқаси йўқ.
Бу жавоблар бундан ҳам зарурроқ бўлган масала, яъни, Муқаддас Китобни қандай ўқишимиз керак, деган муаммони ҳал қилишга киришида. Биз масиҳийлар Муқаддас Китобни тўғри талқин қилишга жон куйдиришимиз керак.
Шундагина биз Худо бизга Ўзининг бутун Каломи орқали нима демоқчи эканини англаб оламиз. Муқаддас Китобнинг умумий тузилиши, маъно-моҳиятини тушунмай туриб, унинг алоҳида қисмлари бизга қандай алоқаси борлигини тўғри англаш мушкул.
Муқаддас Китобнинг бирор-бир қисми бизга нима демоқчилигини билиш учун, биз аввал икки саволга жавоб беришимиз керак: Масиҳга нисбатан бу матн қандай маънога эга ва биз Масиҳга нисбатан қандай муносабатга эгамиз?
Масиҳ ҳақиқатлиги, Худонинг инсониятга юборган энг сўнгги ва энг тўлиқ каломи бўлгани туфайли, Муқаддас Китобдаги барча калом Унда ўз маъносини топади. Шунга ўхшаб, Масиҳ, У билан бўлган алоқамиз орқали, бизнинг ҳаётимизга маъно бахш этади, мавжудлигимизнинг аҳамиятини очиб беради. Шунинг билан азизлар, мавзумизга шу ерда якун ясаб, ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини сизга эслатиб ўтамиз: www.dilkashradio.com Азизлар, ҳозирча хайр саломат бўлинг.