MP3

Ассалом алайкум. Азиз биродарлар, тавба бу Худонинг Шоҳлигига бўйсуниб, У томонга юз буришдир. Бундай буйсуниш имон, Шоҳнинг Ўзи айтган каломга ишонишдан иборатдир.

Калом бизга Худога қарши исён қилган гуноҳкорларга нисбатан Худонинг севгиси ҳақида гапиради. Бу севги эса, Худо кечиримга лойиқ бўлмаган гуноҳларни кечиришида очиқ кўринади.

Худога қарши чиқиб Ундан нафратланганларни Худо кечириб, улар билан дўстликни тиклашга қўл чўзади. Худо гуноҳкорларни қутқариб, уларни Ўз Шоҳлигига таклиф қилгани, Муқаддас Китоб илоҳиётида муҳим бўлган бошқа бир мавзуни кўрсатади.

Бу аҳддир. Азизлар, кейинроқ бу мавзу ҳақида чуқурроқ гаплашамиз. “Аҳд” сўзи Муқддас Китобда, энг аввало, Худонинг Ўз халқига содиқлигини англатади. Хушхабар орқали эса Масиҳ Эски Аҳддаги мана шу аҳдни янгилади.

Демак, Масиҳ Янги Аҳд орқали бизни қутқарган экан, биз энди ҳамма нарсани Ундан бошлаймиз. Муқаддас Китобдаги барча аҳдларни Масиҳнинг Янги Аҳди орқали тушунишимиз шарт.

Муқаддас Китоб Илоҳиётининг вазифаси Худо Ўз Каломида бизга нимани очиб беряпти ва қай тарзда очиб беряпти, мана шу нарсани ўрганади. Бу ишни бажаришда, Муқаддас Китоб илоҳиёти бир-биридан фарқ қилувчи, лекин бир-бирига боғлиқ уч таркибий қисмдан иборат.

Биз уларни аввал кўриб чиққан эдик. Энди эса уларни Муқаддас Китоб Илоҳиётини ўрганишда кетма-кет жойлаштиришимиз даркор. Бундай олиб қарайдиган бўлсак, улар Муқаддас Китобнинг уч даражаси, қатламини ташкил этади: булар адабиёт, тарихий воқеалар ва илоҳиёт, яъни, ундаги ваҳий.

Энг аввал биз Муқаддас Китобни адабиёт сифатида кўриб чиқамиз. Биз Муқаддас Китобда Масиҳ ҳақида ёзилган сўздан бошлаймиз. Улар бизга берилган шахсий Хушхабардир.

Ундаги сўзлар бошқача жумлаларда ёзилса-да, бошқа сўзлар ёрдамида изҳор қилиниб, бизга айтаётган одам томонидан қайта талқин этилса ҳам, уларнинг асл маъносини Муқаддас Китоб уларни изҳор этган усулини тушунганимиздагина англаб етамиз.

Бу биринчи даражада, Муқаддас Китобни тушуниш муаммоси ҳар қандай бошқа адабиётни тушуниш кабидир. Сўзларнинг қандай қўлланилиши асосий аҳамиятга эга. Исо сўзларни турли тарзда қўллаган, Муқаддас Китобда ҳам сўзлар турли услубларда қўлланилган.

Азизлар, Хушхабар айтган пайтимизда, илохий сўзларни қандай ишлатишимиз жуда муҳим. Ҳар бир сўзни ўз ўрнида ишлатиш кўпроқ ҳосил келтиради. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз якунига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top