MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худованднинг иродаси пайидан бўлганлар Раббийни ўзларининг шодлиги деб билишлари керак. Чунки Калом “Худони шодлигинг деб бил”, дейди. Агар мен чиндан ҳам Уни ўз шодлигим деб билсам, У билан бирга вақт ўтказишни истайман; Унга эргашишни истайман; Унга қулоқ солишни, Унга ишонишни истайман. Кўнгил истакларимга эришишни чин дилдан истасам, истакларимга етказишига ишонаман; истакларим Унинг иродасига мос келадиган бўлади. Шундай нарсалар борки, улар Худога маъқул келмайди ва бизни бу нарсаларга эришишимизга йўл қўймайди. Сиз вазиятни ўзгартиришингиз мумкинми? Ҳа. Ер юзида минглаб одамлар орзу-истакларига эришиш учун заҳмат чекиб, қаттиқ тиришиб меҳнат қиладилар; улар орзуларига эришганда нима бўлади? Бу орзулари туфайли ё оиласидан айрилади, ё фарзандидан ажралади ёки бўлмаса соғлигини йўқотадилар.

Narrator 2 Яна қанча инсонлар тавишларини, ғам-андуҳларини унутиш учун сармаст бўлишни исташади. Лекин унда нима бўлади? Улар истаганига етишадилар, яъни агар ароқ олишга пуллари бўлса, шундай қиладилар. Ҳаётнинг қайси қиррасини олиб қараманг, одамзод ҳулқ-атвори шундайки, Муқаддас Каломда аниқ қилиб таъқиқланганларни барибир қилаверади. Чунки эришган истаклариниг оқибати дарров билинмайди. Улар айнан мана шуни билмайдилар. Баъзан Худо ҳукмининг ғилдираклари секин айланади, лекин тўхтаб қолмайди. Нима бўлишидан қатъий назар, Худонинг ҳукмидан қутулиб қолишни иложи йўқ. Худога итоат қилиб ҳаёт кечиришнинг имкони бўлганда, нима учун итоатсиз ҳаёт кечиришимиз керак? У шундай деган; агар итоат қилсанг, кўнгил истакларингга етказаман. Забур 36 боб 7 оятда бизга қарата шундай дейди: “Сабрли бўл, мунтазир бўл Эгамизга…”

Narrator 1 Инсон ҳаётида бир-бирига мос келмайдиган икки нарса бор. Мен бир вақтнинг ўзида ҳам ғайирлик қилиб ҳам сабрли бўла олмайман. Мен ё ич-этимни ейман, ё сабр қиламан, лекин ҳам ғайирлик қилиб ҳам сабрли бўлолмайман. Баъзан ғайирлик қилиб, баъзан сабрли бўлишингиз мумкин, лекин бир вақтнинг ўзида ҳам ғайирлик қилиб ҳам сабрли бўлолмайсиз. Забур 36 бобда уч марта “ғайирлик қилма” деб айтилган. Нега? Чунки истаганимни олишга лойиқман деб ўйлаб турганимизда Худо истаганимизни бермаса, ғайирлигимиз тутиши жуда осон. “Сабрли бўл Эгамизга” дегани қандай маъно беришини биласизми? Бу, Унга ишонишдан олдин ҳамма нарсани Унинг ҳузурига олиб келишимиз керак, дегани. “Сабрли бўл Эгамизга” дегани яна нимани билдиради? Мен Унга тўлиқ тобеман. Истакларим тўғри ёки нотўғри эканини кўрсатишида мен тўлиқ Унга тобеман.

Narrator 2 Унинг иродасига зид равишда, ўз ҳаракатларим билан эришган истакларимнинг оқибатини кўрсатишида Унга тўлиқ тобеман. Эгамизга сабрли бўлишим керакми – демак Унга тобе бўламан. Орзуларим ушланиши имконсиз кўринган пайтларда Худо ҳаётимдаги вазиятларда ишлашида Унга тобеман. Лекин юрагимнинг бир чеккасида бу истагим Унинг иродасига тўғри келишини биламан. Менинг истагим имкониятим, қобилиятим, маҳоратим ва моддий аҳволимдан юқори бўлиши мумкин. Лекин мен Унга чин юракдан ишонсам ва чиндан сабр қилсам, бу учун ич-этимни емайман. Сиз шундай денг: Раббим, нимани истаётганимни биламан. Бу истак менда пайдо бўлишига Сен йўл қўйганингга ишонаман. Ортиқ ғайирлик қилмайман.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top