MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар! Азизлар, синовларга тўғри жавоб — қувғин ва азоблардан қочишга ҳаракат қилиш эмас, балки бу синовларда тура олиш хоҳиши бўлишдир.

Ҳа, биз ҳаётимиздаги кўз ёшларнинг ҳақиқатлигини тан олишимиз керак, аммо шундай вақт келадики, Худо бизнинг кўз ёшларимизни артади. Биз шундай дунёда яшаяпмизки, бу ўйин майдончаси эмас, жанг майдонидан иборат.

Шунинг учун биз азиз биродарлар, Эфесликлар мактуби олтинчи бобининг руҳий қурол аслаҳалар ҳақидаги сўзларига жиддий қулоқ солишимиз керак: “Шу сабабдан ёмон кунда қаршилик кўрсата олишингиз учун, Худонинг қурол аслаҳаларини кўтаринглар, токи бутун тадбиркорлик билан иш тутиб, ўрнингизда тура олинглар”. Шунингдек биз Исонинг бошқа сўзларини эслаймиз:

“Энди ким Менинг бу сўзларимни эшитиб, уларни бажо келтирса, уни ўз уйини тош устига қурган фаросатли одамга ўхшатаман. Ёмғир ёғиб, селлар тошиб, шамоллар эсиб, у уйни босиб қолибди. Лекин тош устига ўрнатилгани учун қуламабди.” Матто Хушхабар китобининг 7 боби 24 ва 25 оятлари.

Исо бўронлар эсганда, бизнинг юзимизга тегмаслигини ваъда қилмаган, бироқ, У тош устига ўрнатилган уй барча бўронларда тура олишини айтиб ўтган. Тош устига ўрнатилган деганда шу назарда тутилганки, биз нафақат Исонинг сўзларига қулоқ соламиз, Унга бўйсунамиз.

Худонинг Сўзига бу тарзда бўйсунишимиз ҳаттоки энг кучли қувғинларда ҳам тура олишимизга кафолат беради. Азизлар, ҳар биримизнинг мақсадимиз — ҳар қандай вазиятларда тура олишимиз учун Муқаддас Китобдаги ҳаётий муҳимликка эга ҳақиқатларни топишдир.

Дунёнинг баъзи жойларида масиҳийларни таъқиб қилишига қарамасдан руҳан уйғониш содир бўлади. Худо Ўзини издошларининг имонини азобли оловлар орқали тозалайди.

Жамоатларнинг тузилишлари ўзгаради ва одамлар ўзларининг қадриятларини қайта ўйлаб кўришади. Жамоат ўзининг асосий қадриятларига қайтади. Масиҳга ишонганларнинг янги шахсияти шаклланади. Шахс ўзгаришининг ҳақиқий маъносини ҳаворий Павлуснинг тасдиғида топиш мумкин: “…Бизни Севганнинг соясида буларнинг ҳаммаси устидан улкан ғалаба қозонамиз”.

Ғалаба қозонганлар ҳақида Юҳаннонинг Ваҳий мактубида ҳам айтилган. Ҳар турли тасаллининг манбаи бўлган Худо, марҳаматли Худо, Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин! Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top