MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар: “Эй биродарлар, ҳеч бирингизда барҳаёт Худодан қайтган ёмон, имонсиз бир юрак бўлмаслигига диққат этинглар.” Ибронийларга мактубининг 3 боби 12 ояти.

Азизлар, ёдингизда бўлса аввалги мавзуларимизда ваъда берганимиздек, учинчи ва тўртинчи босқичлар ҳақида гаплашамиз. Демак, учинчи босқич бу алданишдир. Шайтон ҳақиқатни айтолмайди ва шунинг учун ҳам “ёлғонларнинг Отаси” деб аталган.

У сизга айтадиган ҳар қандай нарса ёлғон ёки ярим ёлғон ҳисобланади. Худо Каломида айтган ҳар қандай нарсани шайтон ёлғонга ўгириш учун ишлатади. Шайтон айтади: “Сен ўлмайсан.

Сен Худога ўхшаш донороқ бўласан. Сен бундан ўта оласан. Ҳеч ким пайқамайди. Бу сенинг муаммоинги ҳал қилади. Бундан ташқари, бошқалар ҳам буни қиляпти. Бу фақатгина кичкинагина гуноҳ.” Аммо кичкина гуноҳ кичгинагина ҳомиладор бўлишдир: Кейинчалик бу ўзини кўрсатади.

Энди эса азизлар, сўнги тўртинчи қадам бўйсунмаслик ҳақида суҳбатлашамиз. Сиз охири хаёлингизда ўйнаётган ўйинчоққа берилиб кетасиз. Фикр сифатида бошланган нарса ҳаракатга айланиб кетади.

Сиз ҳаёлингизни тортган ҳар қандай нарсага берилиб кетасиз. Сиз шайтоннинг ҳийлаларига берилиб кетасиз ва Ёқуб огоҳлантирган қопқонга тушиб қоласиз: “Лекин ҳар ким ўзининг эҳтиросларига берилиб, алданиб васвасага дучор бўлади.

Кейин эҳтирос ҳомиладор бўлиб гуноҳни туғади, гуноҳ эса етилиб, ўлимга сабаб бўлади. Эй севикли биродарларим, алдангманглар!” – деб ёзилган Ёқуб мактубининг 1 боби 14 ва 16 оятларида.

Худо ҳар бир меванинг тескарисини қилиш учун бизга танлов беришни қўллаб- қувватлайди. Сизга ёмон бўлиш учун имконият бермас экансиз, яхши бўлишга давогар бўлолмайсиз.

Самимийлик, қачонки носамимий бўлиш учун васвасага тушиб уни енганимизда келади; камтарлик қачонки ман-ман бўлишни рад қилганимизда юзага келади; ва чидам қачонки ташлаб кетиш учун васвасага тушиб уни енгганимизда юзага келади.

Ҳар қачон васвасани енгсангиз, сиз кўпроқ Исога ўхшаб бораверасиз. Кўпгина масиҳийлар васвасали фикрлардан таъсирланиш натижасида ундан қутулолмасдан ўзларини айбдор ҳис қиладилар.

Улар васвасага тушганликлари сабабли айбдор бўладилар. Бу етукликни нотўғри тушунишдир. Сиз ҳеч қачон васвасалардан бутунлай ҳалос бўлолмайсиз. Баъзи жиҳатдан васвасани мақтов сифатида қабул қилишингиз мумкин. Шайтон аллақачон унинг иродасини амалга ошираётган кишиларни васвасага солмайди; бундай кишилар аллақачон уникидирлар. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top