MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, биз, “охирги кунлар”да яшаётганлигимизга қаттиқ ишонамиз. Бу “охирги кунлар”да масиҳийлар ўзларининг имонини сақлаши тобора қийинлашади, шунинг учун биз Масиҳдаги ҳаётимизга ва Унинг ҳаётидаги тирилишнинг кучига янгича қарашимиз керак.

Калом бизга Худода фақатгина ягона мақсад борлигини ўргатади, яъни: У бизни Ўзининг Ўғли суратига томон ўзгартиришга ҳаракат қиляпти. Аммо “Унинг Ўғлини сурати” нимадан иборат? — деган савол пайдо бўлади.

Бунга жавобни Исонинг сўзларидан топишимиз мумкин: “Чунки Инсон Ўғли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни қутқариш учун келган”. Марк Хушхабар китобининг 10 боби 45 ояти.

Шундай қилиб, жасорат билан айтишимиз мумкинки, Худо биз ҳам ҳаётимизда шундай қилишимизни хоҳлайди, жонимизни ҳақиқий камтарлик ва самимий хоҳиш билан бошқа одамларга ёрдам бериш учун беришимиз керак. Худо бизни Ўзининг оиласига Унинг Ўғлига ишонишимиз орқали олиб келади, кейин эса, Масиҳни ажойиб шахс қилган ҳислатларга эга бўлишимиз учун бизни тарбиялайди.

Бизда Масиҳнинг қуллик юраги ва Унинг қурбонли руҳи бўлиши керак. Масиҳийлар ўзининг асосий чақириғини кўп унутиб қўядилар. Масиҳийликнинг энг таниқли эмблемалари — булар хоч, балиқ ва Муқаддас Руҳнинг рамзи ҳисобланувчи кабутардир.

Унча таниқли бўлмаган рамзлардан бири бу сочиқ, Исо сочиқни камтар хизматида, яъни шогирдларининг оёқларини ювганда ишлатган. Масиҳийнинг яна бир образи -жанг қилаётган жангчи.

Даҳшатга соладиган тарихий воқеалар, яъни масиҳийлар қўлларида қуроллар билан бошқа одамларга ва ҳатто бошқа масиҳийларга қарши жанг қилишгани сабабли, биз бу рамзни ишлатганда жуда эҳтиёт бўлишимиз керак, чунки одамлар жисмоний зўравонликни тушунишлари мумкин, бу эса, Муқаддас Китобга мутлақо зид ва тескаридир.

Шунга қарамасдан, биз руҳий жангда фаол жанг қилаётган Масиҳнинг Янги Аҳд жангчиси образидан воз кеча олмаймиз, шунинг учун ушбу қўлланмада биз бу метафора жангчи қул образидан фойдаланамиз. Ҳаворий Павлус Коринфликларга иккинчи мактубининг 1 боби 3 ва 4 оятларида:

“Ҳар турли тасаллининг манбаи бўлган Худо, марҳаматли Худо, Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин! У бутун ғам қайғуларимиз учун бизга тасалли беради. Шу тариқа ўзимиздек ҳар турли қайғуларга йўлиққан бошқа одамларни биз Худодан олган тасалли билан овунтира оламиз”! Шунинг билан азиз дўстлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top