2:52

Муқаддаслик 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна мавзуларимиз орқали ғойибона бўлсада учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Илоҳиёт билан қандай шуғулланиш кераклигини тушуниш учун бу мавзуда муҳокама қилиш жуда муҳим.

Муқаддас Китобга келиб, Муқаддас Китоб илоҳиёти билан шуғулланиш учун бизда баъзи бир тамойиллар ёки қоидалар бўлиши керак. Бунда мен уч хил ёндашувни кўриб чиқмоқчиман. Бу ёндашувга кўра Худо йўқ.

Ундай бўлса Муқаддас Китоб Худонинг ваҳийси эмас, балки ёзиб қолдирилган маълум бир диний фикрларнинг йиғиндиси бўлиб қолади. У ҳолда, Муқаддас Китобни ўрганиш ва талқин қилиш ана шу фаразлар, фикрларга асосланиб олиб борилади.

Бу ёндашувга кўра қандайдир Худо бор бўлса ҳам, атеистик гуманизмда бўлгани каби, бунда ҳам билимга эришиш фақат инсон қўлидадир. У ҳақиқий билимни ўз сезгилари орқали табиатдан олади ва Муқаддас Китобни ўрганишда қайси ёндашув тўғрилигини ўз ақлига асосланиб белгилайди.

Бу ёндашув билимга эришишда инсон Худога тобе эканлигини билади ва тан олади. Бунда Худо бизларни ўз исёнимизнинг оқибатидан қутқариш учун нима дегани ва нима қилгани ҳақидаги турли хил тафсилотни Муқаддас Китобдан ўрганишимиз керак.

Шу билан бирга, Муқаддас Китобни ўқиш ва тушуниш услубини ҳам Худонинг Каломи орқали ўрганишимиз керак. Муқаддас Китобдан ташқарида буни тушунтира оладиган нарса йўқ; нима имконга эга, нима имконсизлигини табиий жиҳатдан аниқлаб берадиган қоида йўқ.

Яратувчи бўлган Худо коинотдаги ҳар бир воқеа ва ҳар бир далилни талқин қилиб бериши керак. Биз кўриб чиққан ҳар бир ёндашув ўзича ўз бошланиш нуқтасини танлаб олган, улар шуни тўғри деб билишади.

Агар бошланиш нуқтаси ёлғон ёки нотўғри бўлса, у ҳолда, ундан кейин келадиган барча нарса ҳам ёлғон ва нотўғри бўлиб чиқади. Мана шу асосий бошланиш нуқталари фаразлар деб аталади.

Фаразлар бирор-бир нарсани ҳақиқат деб билишимиз учун биз қиладиган тахминлардир. Биз “Бу нарса ҳақиқатлигини биламиз,” деб чексиз равишда айта олмаймиз. Охири шундай пайт келадики, биз қандайдир нарсани мутлақ ҳокимиятга эга деб қабул қилишимиз керак. Бу мутлақ ҳокимиятга эга бўлган нарсани ўзидан юқорироқ ҳеч бир нарса билан исбот қилиб бўлмайди. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумизга шу жойда якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top