MP3

Азиз биродарлар, Нажотимиз учун Худога ҳеч нарса тўламаганимиз каби, Муқаддас Руҳга тўлишимиз ҳам Худонинг инъомидир. Иккаласига ҳам гуноҳларимизни эътироф этиш орқали ва имон билан ўз хоҳишларимизни тўлиқ топшириш орқали эга бўлганмиз.

Азиз биродарлар, қўйида Муқаддас Руҳга тўлиш тўғрисида ва ундан кейин нималар қилишимиз тўғрисида шартлар берилган, шуларни санаб ўтсак. Аввало азизлар, бизларга Муқаддас Руҳга тўлиб юриш буюрилган.

Кейингиси эса, бизларга Муқаддас Руҳга тўлганимиз-да хизмат қилиш учун кучга эга бўлишимиз ваъда қилинган. Биз ўз хоҳишларимизни Худонинг иродасига топшириб, биринчи ўринда Унинг Шоҳлиги пайида бўлишимиз керак.

Биз имон орқали Муқаддас Руҳга тўлишимиз керак. Биз Муқаддас Руҳга тўлишга умидвор бўлишимиз зарур. “Ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ.

Ким Худога яқинлашмоқчи бўлса, Унинг борлигига ишонмоғи лозим, Худо Уни изловчиларга мукофот беришига эътиқод қилмоғи шарт.” Ибронийларга мактубининг 11 боби 6 ояти.

Азиз дўстим, Худо сиздан Муқаддас Руҳга тўлишингизни хоҳлашига ишонасизми?Худо сизни Муқаддас Руҳга тўлдириш қудратига эгалигига ишонасизми?

Матто Хушхабар китобининг 9 боби 28 ва 29 оятларида Исо кўр иноснлар билан суҳбатлашиб, улардан “Мен хоҳишингизни бажо қилишга кучим борлигига ишонасизми?” деб сўраганида, улар: “Ишонамиз Ҳазрат!” деб жавоб беришди.

Кейин эса Исо уларнинг кўзларига қўлини теккизиб, деди: — Сизнинг ишончингизга яраша бўлсин”. Муқаддас Руҳни кутишингиз шарт эмас, чунки агар сиз масиҳий бўлсангиз, У аллақачон сизнинг ичингизда яшаяпти.

У сизни тўлдириши учун Унга йўл беришингизни кутмоқда. Эсингиздан чиқарманг, “Сизнинг ишончингизга яраша бўлади”, “У Уни изловчиларга мукофот беради”. Сиз ўз ҳаётингизни Масиҳга, ўз хоҳиш-иродангизни Унинг хоҳиш-иродасига чин қалбдан топширганмисиз?

Шу вақтнинг ўзидаёқ сиз Муқаддас Руҳга тўлганингизга ишонасизми? Ундай бўлса, бунинг учун Унга миннатдорчилик билидиринг. Унинг абадий мавжудлиги-ю, куч-қудратига ташаккур билдиринг.

Мағлубият устидан ғалаба ҳамда гувоҳликларингиздаги самарадорлик учун Унга имон билан раҳматлар айтинг. Унинг номини улуғлаб, Унга чексиз миннатдорчиликлар билдиринг. Шунинг билан азиз дўстлар, бугунги мавзумизни шу ерда якунлаймиз.

Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, келаси мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top